← Назад
Решение #2848492 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 1027 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ****
қатнашувида, даъвогар ****нинг жавобгар ****дан 161 200 000 сўм асоссиз
орттирилган бойликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2024 йил 31 октябрдаги 3-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 11 ноябрдаги 1-84-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 161 200 000 сўм асоссиз орттирилган бойликни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида **** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда ****
вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар
деб юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатан ҳам
даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактураларга асосан 161 200 000 сўмлик
қурилиш маҳсулотлари етказиб берилганлигини, ушбу қурилиш маҳсулотлари
муассаса биносини таъмирлаш ишларида фойдаланилганлигини, ўша вақтда
муассаса картотекасида қарздорлик бўлганлиги сабабли шартнома тузилмасдан,
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмай қолганлигини, суднинг хусусий ажрими
бўйича прокуратура томонидан ўрганиш ўтказилиб, муассаса раҳбари
маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида фикр берди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахслардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
**** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили **** (2023
йил 27 апрелдаги 01-14/20-13-35/348/1-сонли ишончнома асосида) судга ёзма
фикр тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганлигини, даъвогар даъво аризасида жавобгар унга
2
тегишли мол-мулкни асоссиз эгаллаб олганлигини ва унинг мол-мулки асоссиз
тежаб қолинганлиги фактини далиллар билан исботлаб бермаганлигини, даъво
талаби асоссиз бўлганлиги сабабли тўловлар амалга оширилмаслигини
билдирган. Шунингдек, ёзма фикрда ишни вилоят иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили иштирокисиз кўриш ҳақида илтимосномаси баён қилинган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи
шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини,
прокурорнинг иш бўйича фикрини тинглаб, **** вилоят иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакилининг ёзма фикрини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
161 200 000 сўмлик турли хилдаги қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш
ҳақида 2025 йил 14 май куни 3-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома
деб юритилади) расмийлаштирилган. Шартнома даъвогар раҳбари томонидан
имзоланиб, жамият муҳри билан тасдиқланган.
Бироқ, мазкур шартнома жавобгар тарафдан имзоланмаган ва
тасдиқланмаган. Шунингдек, туман ғазначилик бўлимидан ҳам рўйхатдан
ўтказилмаган.
Аммо тарафлар шартномавий муносабатга киришиб, жавобгарнинг 2025
йил 19 майдаги 35-сонли ишончномасига асосан даъвогар томонидан 2025 йил
5 июндаги 3/1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгарга жами
161 200 000 сўмлик 14 турдаги қурилиш маҳсулотлари етказиб берилганлиги
кўрсатилган. Мазкур ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 5 июнь куни тасдиқланган 1-сонли
солиштирма далолатномага асосан жавобгар шартнома бўйича 161 200 000 сўм
қарздорликни тан олган.
Даъвогар қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 16 июнь
куни 1-сонли талабнома берилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, тўлов тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар дастлаб жавобгардан 161 200 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2501/****-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил ****даги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар
ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги
сабабли, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилинган. Ишни кўриш
натижаси бўйича жиноят аломатлари ҳақида **** туман прокурорига хусусий
ажрим чиқарилган.
Хусусий ажрим натижаси бўйича **** туман прокурори ёрдамчиси
****нинг 2025 йил 22 августдаги қарори билан жиноят иши қўзғатиш рад
этилиб, жавобгар директори ****га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 1758-модда 3-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш
қўзғатилиб, тўпланган материаллар ЖИБ **** туман судига юборилган.
Терговолди суриштирув жараёнида ***** иқтисодиёт ва молия бўлими
3
бош хисобчиси **** томонидан 2025 йил 13 август куни ўрганиш
маълумотномаси тузилган. Маълумотномада даъвогар томонидан жавобгарга
шартнома ва ҳисобварақ-фактурага асосан жами 161 200 000 сўмлик 14 турдаги
қурилиш маҳсулотлари ҳақиқатда етказиб берилганлиги, ушбу маҳсулотлар
жавобгар муассаса қурилишларига ишлатилганлиги кўрсатилган.
Шундан сўнг, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 1023-моддасига
асосан жавобгардан етказиб берилган маҳсулотлар учун 161 200 000 сўм
асоссиз орттирилган бойликни ундириш ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
ФКнинг 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
**** бюджет ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг
71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидини амалга
ошириш мумкин бўлган холатлар назарда тутилган бўлиб, тўғридан тўғри
давлат харидини амалга ошириш учун шартномалар тузилган вақтдан бошлаб
5 кун ичида махсус ахборот порталига жойлаштириш кераклиги баён қилинган.
Бундан ташқари, мазкур Қонуннинг 72-моддасига асосан, белгиланган
тартибда ягона етказиб берувчи деб топилган ва ягона етказиб берувчилар
рўйхатига киритилганлар билан тўғридан тўғри шартнома тузишга рухсат
берилган бўлиб, мазкур шартномалар ҳам тузилгач, махсус порталга
жойлаштирилиши, агар жойлаштирилмаган бўлса, бюджетдан тўловлар амалга
оширилмаслиги назарда тутилган. Ваҳоланки, шартнома бундай шартномалар
туркумига кирмайди ва махсус порталга ҳам жойлаштирилмаган.
Шунингдек, шартнома жавобгар тарафдан имзоланмаган ҳамда
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган.
ФК 107-моддасининг биринчи қисмига асосан ёзма шаклда тузилган
битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса,
тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
Юқоридагиларга асосан суд шартномани тузилмаган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 27-бандида “Судлар ҳисобга олишлари
лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага
нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган
ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк
топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим
бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга.” – деб, тушунтириш берилган.
ФКнинг 1027-моддасида асоссиз олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи
жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини
тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса,
мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши
лозимлиги, эгаллаб олиш ниятисиз ўзганинг мол-мулкидан ёки ўзганинг
хизматларидан вақтинча асоссиз фойдаланган шахс жабрланувчига бундай
фойдаланиш натижасида тежалган нарсани фойдаланиш тугалланган пайтда ва
ўша жойда мавжуд нарх бўйича тўлаши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган ҳолда даъвогар
томонидан 161 200 000 сўмлик қурилиш маҳсулотлари жавобгарга етказиб
берилганлиги ҳамда жавобгар ушбу маҳсулотларини муассаса қурилишига
ишлатиб, асоссиз бойлик орттирган.
Булар иш ҳужжатларидаги ишончнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма
далолатнома, **** туман прокуратурасининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш
ҳақидаги қарори, молия бўлимининг маълумотномаси ва тарафларнинг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд учинчи шахс **** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош
бошқармаси вакилининг ёзма фикридаги даъвогар талабини исботлаб
бермаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган қурилиш
маҳсулотлари жавобгар муассаса қурилишига ишлатиб юборилганлиги
сабабли, маҳсулотларни асл ҳолида қайтариш имконсиз. Шу боис,
ҳисобварақ-фактура,
солиштирма
далолатнома
ва
молия
бўлими
маълумотномасида кўрсатилган 161 200 000 сўм қийматидаги нарх бўйича
тўлаши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 161 200 000 сўм
асоссиз орттирилган бойликни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги
сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
5
фойдасига 1 612 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
****
ҳисобидан
****
фойдасига
161 200 000 сўм асоссиз орттирилган бойлик, 1 612 000 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажати, жами 162 853 200 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****