← Назад
Решение #2848494 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9008-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, кредитор Бухоро вилояти солиқ
бошқармасининг қарздор «***» масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни кредитор вакили А.Турсунов
(ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
кредитор Бухоро вилояти солиқ бошқармаси (матнда кредитор деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «***» масъулияти чекланган
жамияти (матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қувватлаб, унда
келтириб ўтилган асослар ҳамда важларни такрорлаб, судга ариза билан
мурожаат қилинганидан сўнг ҳам қарздор томонидан солиқ қарзи тўлаб
берилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кредитор вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва
қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти
сифатида 2020 йил 7 февраль куни давлат рўйхатидан ўтказилган (СТИР рақами
*), юридик манзили Бухоро туман, Гулобод кўчаси жойлашган.
Қарздорнинг 2025 йил 6 октябрь куни ҳолатида бюджет ва бюджетдан
ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи жами
25.061.747 сўмни ташкил қилади.
Қарздордан мазкур солиқ қарзини ундириш бўйича унинг банк
ҳисобварақларига инкассо ва тўлов топшириқномалари қўйилган, бироқ пул
маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли картотека (К-2)га олинган.
Кредитор томонидан қарздордан солиқ қарзини унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш юзасидан солиқ органининг қарорлари чиқарилган ва ижро
қилиш учун МИБга юборилган. МИБ томонидан ижро ҳужжатларига асосан
ижро иши юритилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув
қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасига асосан ижро
ишини юритиш тамомланган ва ижро ҳужжати кредиторга ижросиз қайтарилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
тўла
ҳажмда
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги ҳақида тушунча
берилган.
Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил
23
июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 54-банди олтинчи хатбошисида берилган
тушунтиришларга кўра, нафақат қарздор раҳбарининг йўқлиги, балки хўжалик
юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам ҳозир бўлмаган қарздор
сифатида тушуниш лозим. Бу ҳолат қарздор - юридик шахс турган жойи (почта
манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой
мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки нотурар жойнинг мулкдори вакиллари
ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш
тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Бинобарин, мазкур ҳолатда қарздорнинг пул маблағлари, мол-мулки
мавжуд эмаслиги сабабли солиқ қарзини тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмас ва унинг тўловга қобилиятсизлиги вужудга келган
ҳисобланади.
Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга
доир иш юритишни бошлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг хатига асосан қарздорни тугатиш
бошқарувчилиги суд бошқарувчилик аттестатига эга Ҳамроев Шавкат
Салимовичнинг номзоди тавсия қилган.
Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи
ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Ҳамроев Шавкат Салимовични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар ва
фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни, ундан кредитор фойдасига олдиндан тўланган
41.200
сўм почта харажати, шунингдек тугатиш бошқарувчиси орқали республика
бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «***» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб
бориш учун 6 (олти) ой муддат белгилансин.
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳамроев Шавкат Салимович
тайинлансин ва унинг зиммасига:
Тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида расмий нашрларда
эълон бериш ва ўзига маълум бўлган барча кредиторларни қарздорнинг
банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиш (муддат
3 (уч) кун);
Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш,
қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор
қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар
талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой);
Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш;
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг
мажбуриятларини оғишмай бажариш;
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги
ҳисоботни 2026 йил 11 майга қадар тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Қарздор «***» масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси
орқали республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор «***» масъулияти чекланган жамиятидан кредитор Бухоро
вилояти солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***