Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/6636 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a85251d6-6397-4c8b-8bd6-c6653081437f Claim ID PDF Hash 4d59ec2b6367edce... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 49-моддаси аролик кодекси 49 code_article
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онун 11-моддаси онун 11 law
збекистон Республикаси ИПК 73-моддаси збекистон Республикаси ИПК 73 law
онуни18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш **** АЖ Р И М (низо бўйича иш юритиш тугатиштўғрисида) **** йил **** Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, **** котиблигида, даъвогар **** (**** иштирокчиси), “**** **** ” транспортэкспедиторлик жамоа **** раҳбари ****, жавобгар вакили **** (20.10.**** йилдаги 15-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар жамоат **** иштирокчиси **** “**** **** ” транспорт-экспедиторлик жамоа **** ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил этиш ҳамда ўзини ушбу жамиятнинг 45 фоизлик улушдори деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлариштирокида ўз биносида, очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “**** **** ” транспорт-экспедиторлик жамоа **** иштирокчиси **** (кейинги ўринларда матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, мазкур жамоа **** ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил этиш ҳамда ўзини ушбу жамиятнинг 45 фоизлик улушдори деб топишни сўраган. Суд **** иштирок этган даъвогар даъво талабини тўлиқ қўллабқувватлаб, жамоа **** дастлаб **** нафар ушбу корхолна ишчи ходимларининг бир ойлик мукофот пулидан ҳосил бўлган пайларининг **** устав фондига улуш сифатида киритиши натижасида 20.04.**** йилдаги 7сонли таъсис йиғилиши қарорига биноан ташкил топганлигини, жамоа **** 16.12.**** йилдаги 10-сонли умумий йиғилиш қарорига биноан **** сўмлик пайчиси сифатида иштирокчи эканлигини, унинг таъсис шартномада қайд этилган пайга эгалиги Термиз туманлараро иқтисодий судининг 25.11.**** йилдаги ҳал қилув қарорига биноан ўз тасдиғини топганлигини, жамоа **** қолган пайчилари ўз улушларини пул шаклида тўлов ведомостлари асосида қайтариб олиб, **** иштирокчилари сафидан чиқиб кетганликларини, бугунги кунга келиб жамоа **** 2 нафар иштирокчи, яъни **** раҳбари **** ****фоиз улуш, ўзи, яъни **** ****фоиз улуш билан қолганлигини, юридик шахснинг жамоа **** сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий шакли Ўзбекистон Республикасининг Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификаторида назарда тутилмаганлиги боис, суд қарорига асосан жамоа **** масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил этилиши лозимлигини, ўзи эса ****фоиз улуш билан жамият таъсисчилари рўйхатига киритилишини сўради. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан, даъвогар жамоа **** директор ўринбосари лавозимида ишлаганлигини, штатлар жадвалида қисқариш юз берганлиги боис, ишдан бўшатилганлигини, **** раҳбари аксарият ҳолларда **** кўчирилиши билан боғлиқ юз берган муаммолар туфайли ****да хизмат сафарида бўлган **** эгаллаб турган лавозимидан ғаразли ниятларда фойдаланиб, **** директори билдирган ишончни суиистеъмол қилиб, аслида жамоа **** архифида **** лозим бўлган ҳужжатларнинг аслини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиб, сохталаштириб, жамоа **** иштирокчиси **** қўлга киритганлигини, даъвогар даъво талабида билдирган жамоа **** 16.12.**** йилдаги 10-сонли умумий йиғилиш қарорининг сохталаштирилганлиги, ундаги имзолар бегона шахслар томонидан амалга оширилганлиги Термиз шаҳар ИИБ ЭКГ экпертининг хулосасига асосан тўлиқ тасдиғини топганлигини, ҳужжатларнинг сохталаштирилганлиги учун жавобгарлик масаласи 25.07.**** йилдаги Термиз шаҳар ИИБ Тергов бўлими терговчисининг қарорига биноан шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги боис, ҳаракатдан тугатилганлигини, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 25.11.**** йилдаги ҳал қилув қарорида даъвогарнинг жамоа **** таъсис ҳужжатларида белгиланган **** иштирокчиси деб топилган бўлсада, жамоа **** даъвогарни иштирокчи сифатида киритиш **** ёуки бошқа бирор бир таъсис ҳужжати аслида мавжуд эмаслигини, даъвогар асос қилиб кўрсатаётган биргина жамоа **** 16.12.**** йилдаги 10-сонли умумий йиғилиш қарори сохталаштирилганлиги боис, ўз-ўзидан **** эмас деб топилиши лозимлигини, жамоа **** бугунги кунда ҳам Термиз шаҳар Давлат хизматлари марказида **** нафар иштирокчидан иборат жамоа **** сифатида давлат реестрида турганлигини, юридик шахсни қайта ташукил этиш масаласини кўриб чиқиб ҳал этиш ваколати умумий йиғилиш ваколати доирасига киришини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтириш ва **** тинглаб, **** этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинчалик ИПК) 30-моддасининг биринчи қисми 1-бандига биноанюридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига киради. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 49-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, **** чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Шунингдек,Ўзбекистон Республикасининг“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”гиқонуни 10-моддасининг биринчи қисмига биноанжамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасинингиккинчи қисмиданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган ****, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар.Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси ИПК ****-моддасининг 1-бандидаиш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, Суд мазкур ҳолларда иш юритишни тугатиши белгиланган. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жамоа **** устав фонидаги 45 фоиз улушни эгаси деб топишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Термиз туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иш бўйича 25.11.**** йилдаги ҳал қилув қарорига биноан, даъвогар “**** **** ” транспорт-экспедиторлик жамоа **** иштирокчиси деб топилган. Ўзбекистон Республикаси ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига биноан, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПК ****-моддасининг биринчи қисми 2-бандидафуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса (бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно), иш юритиш тугатилиши белгиланганлиги, боис суд даъвоталабининг ушбу қисмибўйичаҳамиш юритишни тугатишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”Ўзбекистон Республикаси Қонуни18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра,агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганҳолларда, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган бўлиб, шу асосда суд давлат божини ундирмасдан қолдиради.Бироқ, даъво аризасидаги иккинчи талаб бўйича давлат божи ундирилиши зарурлигини инобатга олиб, даъвогар олдиндан тўлаб чиққан давлат божини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25,30,****, ****-моддаларига асосланиб, а жри м қ и л д и: Даъвогарнингдаъвоаризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўлаб чиқилган суд **** даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. **** норози тарафлар **** қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ****