Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/8073 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID d0439d84-a57f-46ac-9fac-bae787f4236c Claim ID PDF Hash c9440a2a05a544b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8073-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 11 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили *** (20.01.2025 йилдаги 39-51/114-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан 18 134 561 сўм дебитор қарздорликни, 1 916 716 сўм устама (пеня), жами 20 051 277 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига жами 20 051 277 сўм қарздорлик (асосий қарз ва пеня ҳисобидан) вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 20 051 277 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан 28.10.2025 йилда асосий қарздорлик суммаси бўйича 2 980 000 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, бу ҳақдаги 11.11.2025 йилдаги 39/51-1055-сонли маълумотномани судга тақдим этиб, суддан мазкур асосий қарздорлик қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 02.04.2025 йилда 283322-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) жавобгарга электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига олдиндан тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда жами 20 051 277 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлиги важи билан даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади, деб белгиланган. Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга 17.10.2025 йилда юборилган 39/51-9906-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган 18 134 561 сўм асосий қарздорликнинг жавобгар томонидан 28.10.2025 йилда 2 980 000 сўми даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган 11.11.2025 йилдаги 39/51-1055-сонли маълумотнома билан ўз тасдиғини топганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Шу сабабли, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 18 134 561 сўм асосий қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу асосий қарздорликнинг 2 980 000 сўми даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан сўнг, яъни 28.10.2025 йилда ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, асосий қарздорлик суммасининг шу қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда асосий қарздорлик саммасининг қолган 15 154 561 сўм қисми тўланмаганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 1 916 716 сўм устама (пеня) ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 916 716 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 916 716 сўм миқдорда пеня суммасини ундиришни лозим топади. Жавобгар суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра иштирок этмади ҳамда судга ўзи томонидан даъвогар олдида қолган 15 154 561 сўм дебитор қарздорлик ҳамда 1 916 716 сўм устама (пеня) тўлаб берилганлиги ёки даъво аризаси юзасидан эътирозларини асословчи далилларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 18 134 561 сўм асосий қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу асосий қарздорликнинг 2 980 000 сўми даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, асосий қарздорлик суммасини ундиришнинг шу қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда асосий қарздорлик саммасининг қолган 15 154 561 сўм қисми тўланмаганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни, шунингдек даъво аризасидаги 1 916 716 сўм устама (пеня) цндириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама қилиб, даъвогарнинг қаноатлантирилган даъво талаби бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,263,333,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 15 154 561 сўм дебитор қарздорлик, 1 916 716 сўм устама (пеня), жами 17 071 277 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров