Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5039 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 70d2fabd-6830-423a-8d38-25e28a40c4f0 Claim ID PDF Hash 9bc6a5455236fac4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
лжалланган ерлар ушбу Кодекснинг 43-моддаси лжалланган ерлар ушбу Кодекс 43 code_article
Ушбу кодекснинг 9-моддаси Ушбу кодекс 9 code_article
тказиш эса ушбу Кодекснинг 441-моддаси тказиш эса ушбу Кодекс 441 code_article
лар ушбу Кодекснинг 36-моддаси лар ушбу Кодекс 36 code_article
ЕРнинг 441-моддаси ЕРнинг 441 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5039-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 11 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Нормуминов, А.Исмоилов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари П.Абдужалилов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида, даъвогар Хххнинг жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ххх (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 155.813.548 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига асосан Кўкдала тумани, Олтиндала МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалик ер тузиш харитасининг 192қ-контуридаги 0,2696 гектар ер майдони кичик саноат зонаси, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилганлигини, мазкур фармойишга асосан вилоятлар ҳокимлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини таъминлаш топшириғи берилганлигини, 0,2696 гектар ер майдони учун компенсация тўлови 155.813.548 сўмни ташкил қилишини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланишини: суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилишини, аммо жавобгар томонидан 155.813.548 сўм маблағ тўлаб берилмаганлигини, жавобгарни қарздорликни тўлаши юзасидан 2025 йил 28 апрелда 01-023/1732-сонли огоҳлантириш хати юборилганлигини, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 1 Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан, олган ерига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида бино қурганлигини, ерни аукцион савдога чиқаришдан олдин нобудгарчилик тўлови борлигини билмаганлигини, савдо баённомасида ҳам ушбу тўловни тўлаш назарда тутилмаганлигини, нобудгарчилик тўловини савдога чиқаришдан олдин эълон қилиниши кераклигини, ерга қилган харажатларини қайтаришса ушбу ерни қайтариб беришини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси(кейинги ўринларда — ЕК) 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ушбу Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ турларга бўлинади; аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари — шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар — кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар; табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар; тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар; ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар; сув фонди ерлари — сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар; захира ерлар. Ушбу кодекснинг 9-моддасига кўра, ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади. Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади — ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадларни кўзлаб фойдаланишнинг қонунчиликда белгиланган тартиби ва шартларидир. Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш йўли билан аниқлаштирилади. Ер участкаларининг ҳуқуқий режими уларнинг ер фондининг муайян тоифасига мансублигидан ва рухсат этилган 2 фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади. Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мустасно. Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ушбу модда олтинчи қисмининг талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш эса ушбу Кодекснинг 441-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Эгаликда, фойдаланишда ёки ижарада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва улар такроран берилгунига (реализация қилингунига) қадар амалга оширилади, бундан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда эътироф этилган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳоллари мустасно. Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатларда ҳамда давлат ер кадастри ҳужжатларида, шунингдек Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда кўрсатилади. Ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш бундай ўтказиш фактларини ғайриқонуний деб ва улар асосида тузилган ер участкаларига доир битимларни ҳақиқий эмас деб топишга, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этишга асос бўлади. Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бўш турган давлат активлари, мавжуд табиий ресурслар захиралари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қиймат занжирини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 3 февралда “2023 — 2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарор (кейинги ўринларда — қарор)и қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 7 ва 8-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Қашқадарё вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш мақсадида 8-иловага мувофиқ жами 206,0 гектар, шундан 32,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган 3 ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ва Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 8-иловада белгиланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиши белгиланган. ЕРнинг 441-моддасига кўра, суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади. Қарорнинг 8-иловасига кўра, Кўкдала тумани, Олтиндала МФЙ ҳудудидаги 192қ-контурдаги 0,2696 гектар ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартирилган. Қарор талабларига кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган ер майдонлари аукцион савдога чиқарилиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва аниқланган ҳолатларга кўра, “Ххх” масъулияти чекланган жамияти Кўкдала тумани, Олтиндала МФЙ ҳудудидаги 192қконтурлардаги ер майдонларидан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг L :7541758 бўйича 2023 йил 5 декабрь куни “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1003862 рақамли баённома билан 0.2696 га тенг ер майдони иссиқхона қуриш учун сотиб олган. Қарорнинг 9-бандига кўра, ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини белгиланган. Ер фонди тоифаси ўзгартирилган ва электрон-онлайн аукцион савдосида жавобгар томонидан сотиб олинган ер майдонини нобудгарчилиги “Ўздаверлойиҳа” Давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлими томонидан Низом талаблари асосида ҳисоб китоб қилинган ва нобудгарчилик миқдори 155.813.548 сўмни ташкил қилишлиги аниқланган. Даъвогарнинг 155.813.548 сўмни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 4 Натижада, даъвогар Низомнинг 22-бандидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан ер фонди тоифаси ўзгартирилган ва электрон-онлайн аукцион савдосидан сотиб олган ер участкаси бўйича юзага келган ва ҳисобланган 155.813.548 сўмни нобудгарчиликни ундиришни сўраган. Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда — Низом) нинг 17 ва 18-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади. Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади: қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш; қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш; юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб 5 қўйилган ҳолатларда қопланмайди: якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш; дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, “Меҳрибонлик” уйлари, Ижтимоий қўллабқувватлаш маркази ва “Мурувват” уйлари қурилиши учун; сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш; муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш; ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш; мудофаа эҳтиёжлари; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари. Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 155.813.548 сўм қарздорлик, 37.500 сўм почта харажати, республика бюджетига 3.116.271 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 6 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Хххнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ххх фойдасига 155.813.548 сўм қарздорлик, 37.500 сўм почта харажати; Жавобгар “Ххх ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3.116.271 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов 7