Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7717 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9d394130-6e15-48b6-a26a-bd8b0e7117cf Claim ID PDF Hash f369cb2f1df172e0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 12-моддаси онуни 12 law
нинг 79-моддаси нинг 79 law
онуннинг 87-моддаси онуннинг 87 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7717-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 11 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, даъвогардан фермер хўжалиги раиси ***, унинг вакили ***(ишончнома асосида) лар (жавобгар қатнашмади) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрда қабул қилинган ажримига нисбатан Қарши тумани Фермерлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти “***” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб келтирган апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 145 851 612 сўм асосий қарздорлик ва 72 925 806 сўм пеня ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрда қабул қилинган ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Қарши тумани Фермерлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти “***” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда судининг 2025 йил 9 октябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раиси ва унинг вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларига тўлиқ баҳо бермасдан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида Фермерлар кенгаши ва жавобгар хабардор бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раҳбари ва унинг вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикоятидаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қарши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 145 851 612 сўм асосий қарздорлик ва 72 925 806 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур даъво аризаси 2025 йил 13 августда 70-сонли чиқим билан юборилган бўлиб, Қарши туманлараро иқтисодий суд томонидан 2025 йил 12 сентябрда 7828-сон билан кирим қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги 4-18012511/7717-сонли ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 2 октябр куни соат 11:22 да белгиланган. Суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ажрими билан ишни кўриш кейинга қолдирилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2503/8121-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган, қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси З.Холмуродова тайинланган. Даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос қилиб, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш кўзғатилганлиги қайд этилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасида Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари сифатида қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли. Кредиторларнинг талаблари кредиторлар томонидан суд ҳужжатини ёки ушбу талабларнинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга, қарздорга ва муваққат бошқарувчига юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги қарорининг 11-банди 4-хатбошисида ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ваҳоланки, даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлсада, лекин даъво аризаси бўйича суд якуний хулосага келишидан олдин даъво аризаси юзасидан жавобгар бўлган “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган. Бундан кўринадики, юқоридаги қонун нормаси бўйича биринчи босқич суди даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли хулосага келинганлиги кўринади. ИПК 281-моддаси иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Демак, ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини апеллянт зиммасида қолдиришни, лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278,279, 281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қарши тумани Фермерлар Кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти “***” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб келтирган апелляция шикояти қаноатлантиришсиз, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрда қабул қилинган ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиниб, апеллянт зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Қарши туманлараро иқтисодий суди орқали тафтиш тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи *** ҳайъат аъзолари *** ***