Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3528 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O`Z GROLIZING Ответчик / Подсудимый FOTI IRZO USLI BEK
Source ID da135613-d9d7-4a62-84a5-53e2945c0abf Claim ID PDF Hash 0cb48ecf0ff95ac9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3528-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида лизинг шартномаси тузилган. Даъвогар шартномада назарда тутилган лизинг объектларини топширишқабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси асосида жавобгарга топширган. Жавобгар шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, техникалар учун лизинг тўловларини қисман амалга ошириб, даъвогар олдида муддати ўтган 48 649 532 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Мажбуриятлар бажарилмаганлигини сабабли даъвогар огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб, қарз суммасини тўлаб беришни акс ҳолда иқтисодий судга мурожаат қилиниши ҳақидаги огохлантирилган. Огохлантириш хати жавобгарга почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, жавобгар мурожаатни оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 48 649 532 сўм асосий қарз, 12 361 585 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали юборилган. Тарафлар суд ажрими топширилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормасини қўллаб суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, жавобгарнинг лизинг тўловларидан бўлган 48 649 532 сўм асосий қарзининг мавжудлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 48 649 532 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида лизинг шартномага асосан жавобгардан 12 361 585 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг мазкур бандида жавобгар тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда даъвогарга пеня тўлаши лозимлиги келишилган. Пеня шартнома шарти асосида тўғри ҳисобланган. Жавобгар томонидан лизинг тўловлари кечиктирилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб пеня талабини 1 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 1 220 222,34 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 48 649 532 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 220 222,34 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3528-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234, 236, 292, 293, 326, 333-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 48 649 532 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 220 222,34 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь 4-2005-2501/3528-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “O`Z GROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “FOTI IRZO USLI BEK” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган – келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар вакили Б.Акрамов иштирок этмоқда. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Ишда иштирок этувчи шахслар розилиги билан иш ўзбек тилида юритилиши эълон қилинди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. -даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаймиз, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраймиз. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилидан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар вакилига берди. -даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи Суд мажлиси котиби У.Жумаев М.Акрамов