Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19371 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1633674c-285e-456c-8fac-138c905a43a0 Claim ID PDF Hash ab6c2bc2328787e3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19371-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан 34 033 002 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.Келдиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2025 йилнинг февраль-июнь ойларида 4 та қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг аризаларига асосан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти (бундан буён матнда Маъмурий регламент деб юритилади) бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун жавобгар даъвогарга аризада назарда тутилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, яъни жами 34 033 002 сўм ажратмани тўламаган. Даъвогарнинг ажратмани тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 34 033 002 сўм ажратмани ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар томонидан давлат хизматлари кўрсатилганлигини, ажратма тўланмаганлигини, яқин кунларда тўлаб берилишини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар даъвогарга 2025 йилнинг февраль-июнь ойлари давомида жами 4 та сўровномалар билан мурожаат қилиб, қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни сўраган. Маъмурий регламентнинг 15-банди талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизмати кўрсатилган ва сўровномаларда кўрсатилган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз), яъни жами 34 033 002 сўм ажратмани белгилаган ҳолда инвойслар шакллантирилган. Даъвогар томонидан шакллантирилган инвойслар жавобгарга тақдим қилинган. Бироқ, жавобгар инвойсларда кўрсатилган жами 34 033 002 сўм ажратмани тўламаган. Даъвогарнинг ажратмани тўлаш юзасидан юборган 2025 йил 8 сентябрдаги 4-01-1458-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдириб, ажратмани тўламаган. Ваҳоланки, Маъмурий регламентнинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги, 21-бандида объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда даъвогарнинг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгиланган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар ажратмани тўламаганлиги тарафлар вакилларининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ҳамда ишдаги инвойслар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34 033 002 сўм ажратма, 680 661 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 34 033 002 сўм ажратма, 680 661 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров