← Назад
Решение #2848553 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 105 | — | code_article | |
| ловчига ушбу Кодекс | 103 | — | code_article | |
| кодекси | 13 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5367-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Б.Қ
(02.03.2025 йилдаги 7-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.А ва
Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.О иштирокида, даъвогар
“S rvis” МЧЖнинг жавобгар S rvis ҳисобидан жами 204 026 789,55 сўм
миқдорида ошиқча ҳисоблаб олинган ер ва мол-мулк солиқларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “S rvis” МЧЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар
S rvis (жавобгар) ҳисобидан жами 204 026 789,55 сўмлик миқдорида ошиқча
ҳисоблаб олинган ер ва мол-мулк солиқларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъвони қувватлаб,
2019-2024 йиллар давомида солиқ инспекцияси даъвогардан жами
204 026 789,55 сўм миқдорда ортиқча ер ва мол-мулк солиқларни ҳисоблаб,
ундириб олганлиги, даъво ариза тақдим қилгунга қадар солиқ идорасига
ортиқча ундирилган солиқни қайтариш ҳақида мурожаат қилинганлиги
бироқ, пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги ҳақида тушунтириб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш бўйича
тушунтириш бериб, 2019-2024 йиллар давомида тўланган жами
204 026 789,55 сўмлик солиқлар даъвогар томонидан ўзи томонидан тақдим
этилган солиқ ҳисоботларига асосан тўланганлиги, даъвогарнинг солиғи
тўланган ер ва мол-мулклари ҳанузга қадар ўзининг эгалигида эканлиги,
солиқ ҳисоботлари қайта топширилмаганлиги, шу сабабли даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
2
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан Гулистон
шаҳар “S rvis” МФЙ, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган 129-сонли кўп
қаватли уй учун 2019-2024 йилларда жами 86 598 373,75 сўм мол-мулк
солиқлари ҳамда 2019-2024 йилларда жами 117 428 415,8 сўм ер солиғи,
жами 204 026 789,55 сўмлик солиқлар ҳисобланиб, тўлаб берилган.
Даъвогарнинг 2025 йил 06 майдаги жами 204 026 789,55 сўм миқдорида
ошиқча ҳисоблаб олинган ер ва мол-мулк солиқларини қайтариш
тўғрисидаги мурожаати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 105-моддасига кўра,
ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш
тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ
ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин.
Ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчига ушбу Кодекснинг
103-моддаси қоидалари инобатга олинган ҳолда, унинг ёзма аризасига кўра,
бундай ариза солиқ органи томонидан қабул қилинган кундан эътиборан ўн
беш кун ичида, Тадбиркорлик субъектларининг юқори барқарорлик
рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига эса (бундан давлат
корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз
миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно) унга
ҳисобланган фоизлар билан бирга уч кун ичида (бундан қўшилган қиймат
солиғи мустасно) қайтарилиши лозим.
Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан
солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат
этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан
эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади.
Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу
кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул
қилинади.
Агар солиқ ортиқча ундирилгани факти аниқланган бўлса, солиқ
органи ортиқча ундирилган солиқ суммасини, шунингдек ушбу модданинг
учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ортиқча ундирилган суммага
ҳисобланган фоизларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш тўғрисида қарор
қабул қилади.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил
20 февралдаги 4-сонли қарори 3-бандида, судлар Солиқ кодексининг
13-моддасида белгиланган солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси
принципини қўллашда солиқларни ҳисоблаш, ундириш, тўлаш ёки солиқ
органи ва солиқ тўловчи ўртасидаги муносабатларда вужудга келган қарамақаршиликлар ва ноаниқликларга эмас, балки аниқ қонунчилик
ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва
ноаниқликларга баҳо бериши лозимлиги, 15-бандининг биринчи ва иккинчи
хатбошисида солиқ қонунчилигига кўра, солиқ тўловчилардан ундирилган
солиқлар ва йиғимлар белгиланган тартибда бюджет тизимига (бюджетга ва
давлат мақсадли жамғармаларига) йўналтирилиши сабабли, ортиқча тўланган
ёки ортиқча ундирилган солиқларни қайтариш ёки ундириш тўғрисидаги
даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорида ундириладиган сумма
бюджет тизимидан қайтарилиши кўрсатилиши лозимлиги, бундай ҳолатда
судлар Солиқ кодексининг 12-бобида назарда тутилган нормалар
қўлланилишига эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг Гулистон
шаҳар филиали ҳамда жавобгар томонидан судга тақдим этилган
маълумотнома ва ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан қуриб битказилган
Гулистон шаҳар Намуна МФЙ Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган
129-сонли кўп қаватли турар жой биноси 12 та хонадон мавжуд бўлиб, ҳар
бир хонадонлар олди-сотди шартномаларига асосан сотилган ва янги эгалари
номига давлат рўйхатидан ўтказилган.
Хусусан:
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 1-хонадон 2017-йил 13-июлдаги
1719-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2017-йил
28-июлда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 2-хонадон 2016-йил
5-сентябрдаги 1542-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли,
2016-йил 7-сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 3-хонадон 2016-йил 22-июлдаги
1416-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
27-сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 4-хонадони 2016-йил 13-июлдаги
1337-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
19-июльда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 5-хонадони 2016-йил 28-июлдаги
1470-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
3-августда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 6-хонадони 2016-йил 22-июлдаги
1414-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
26-июльда давлат рўйхатидан ўтказилган.
4
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 7-хонадони 2016-йил 13-июлдаги
1341-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
18-сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 8-хонадони 2016-йил 28-июндаги
1145-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил
29-июнда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 9-хонадони 2016-йил
17-ноябрдаги 2091-сонли ҳадя шартномасига асосан S rvis тегишли,
2018-йил 29-февралда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 10-хонадони 2016-йил
7-сентябрдаги 1564-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли,
2016-йил 18-сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 11-хонадони 2016-йил
13-июлдаги 1340-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis ўғлига
тегишли, 2016-йил 18-июльда давлат рўйхатидан ўтказилган.
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уй 12-хонадони 2016-йил
13-июлдаги 1339-сонли олди-сотди шартномасига асосан S rvis тегишли,
2016-йил 17-июльда давлат рўйхатидан ўтказилган (S rvis 2024-йил
10-октябрдаги 20240146004029-сонли олди-сотди шартномасига асосан
S rvis сотган).
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уйнинг биринчи қаватида
жойлашган 1-сонли савдо дўкони 2016-йил 28-июндаги 1147-сонли олдисотди шартномасига асосан S rvis тегишли, 2016-йил 9-сентябрда давлат
рўйхатидан ўтказилган (S rvis 2025-йил 2-июндаги 202502404003235-сонли
олди-сотди шартномасига асосан S rvis сотган, 2025-йил 24-июнда S rvis
кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
- кадастр рақами S rvis бўлган 129-уйнинг биринчи қаватида
жойлашган 2-сонли савдо дўкони 2016-йил 26-июлдаги 14-сонли олди-сотди
шартномасига асосан “АРОТН СА” МЧЖга тегишли, 2016-йил 17-августда
давлат рўйхатидан ўтказилган (“Аротн са” МЧЖнинг 2019-йил 11-мартдаги
11/03-сонли баённомасига асосан 2-сонли савдо дўкони S rvis ўтган,
2019-йил 1-апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган).
Мазкур хонадонлар олди-сотди шартномаларига асосан сотилган ва
янги эгалари номига давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса-да, шу вақтга қадар
даъвогар номидан чиқарилмаган, шунингдек, даъвогар томонидан ҳам солиқ
инспекциясига ер ва мол-мулклар учун солиқ ҳисобланиб, солиқ ҳисоботлари
топширилиб, солиқ тўловлари тўлаб келинган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан ёки хонадонларнинг янги
мулкдорлари томонидан юқоридаги мол-мулклар (хонадонлар) Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасига мурожаат қилиш орқали
хонадонларни янги мулкдорлари номларига қайта расмийлаштириб ҳал
этишлари лозим эди.
Шунингдек, даъвогар ўзининг балансида қолиб кетган хонадонларни
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасига мурожаат қилиш
орқали ёки бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва
5
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан юқорида қайд этилган
хонадонлар учун 2019-2024 йилларда ер ва мол-мулк солиқ ҳисоботлари учун
топширилган солиқ ҳисоботларига ўзгартириш ва тузатишлар киритилмаган
ва солиқ ҳисоботлари солиқ инспекциясига қайтадан тақдим этилмаган.
Мазкур ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда
олдиндан 500 000 сўм давлат божи тўлаб чиқилган ва давлат божининг
қолган
(204 026 789,55 * 2% = 4 080 535,79 – 500 000 =) 3 580 535,79 сўм
қисмини бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида илтимоснома берилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабини қаноатлантириш рад
этилганлигини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
давлат божининг тўланмаган қолган 3 580 535,79 сўм қисмини ундиришни,
37 500 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 200-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “S rvis” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 580 535,79
сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “S rvis”
МЧЖ қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
6
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов