Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/58947 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 431981b1-3bb4-40fe-9b91-0b7dc4d5ddd9 Claim ID PDF Hash 4440047e9ed01804... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК деб юритилади 274-моддаси ИПК деб юритилади 274 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2508/58947-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Аллаберганова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – В.Қазақов ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМ (апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) Урганч шаҳар 2025 йил 11 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати В.Қазақов раислигида, ҳайъат аъзолари Х.Рахимов ва М.Қазақовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси В.Қўшназаровнинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2508/58947-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 2 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) “Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 46.200.000 сўм ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган. Суд муҳокамасининг жойи ва вақти тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилинган палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Бироқ, жавобгар судлов ҳайъатига апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси бундан буён матнда – ИПК деб юритилади 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. 1 Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан агар апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган ва воз кечиш апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечган ҳамда апелляция шикоятидан воз кечилиши қонун ҳужжатларига зид эмас ва/ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган 462.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 113, 118, 273, 274-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Жавобгар “Кафил суғурта” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятидан воз кечиши тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин. Жавобгар “Кафил суғурта” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин. Давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ажримга нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи В.Қазақов ҳайъат аъзолари Х.Рахимов М.Қазақов 2