← Назад
Решение #2848561 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья –****
Кассацияинстанцияси судида
маърузачи судья –****
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ
ҚАРОРИ
****
**** йил11 ноябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар****ва **** иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
****
котиблигида,
вилоят
прокуратурасининг
бўлим
прокурори
****,
“****-ҳарбий қисм” ва “****-ҳарбий қисм”ларвакили **** (**** йил
21 октябрдаги ишончнома асосида)лар иштирокида,даъвогар “Aq ris k l j gi”
фермер хўжалигининг жавобгарлар“****-ҳарбий қисм” ва “****-ҳарбий
қисм”ларга нисбатан фермер хўжалигига тегишли бўлган қўйларни олиб
бериштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг **** йил 7 вагустдаги ҳал қилув қарори устидан
даъвогар“Aq ris k l j gi” фермер хўжалиги томониданберилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаБухоро вилоят суди биносида
ўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Aq ris k l j gi” фермер хўжалиги(бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,“****-ҳарбий
қисм”(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “****-ҳарбий
қисм”(бундан буён матнда жавобгар 2 деб юритилади)ларга нисбатан фермер
хўжалигига тегишли бўлган қўйларни олиб беришни сўраган.
Бухоротуманлараро иқтисодий судининг **** йил7 августдагиҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар томонидан мазкурҳал қилув қарорустиданкассацияшикояти
берилган.Кассацияшикоятида биринчи инстанция суди томонидан даъво
аризасиниқаноатлантиришни рад этишда **** йил 14 августда йўқолган
**** (олти юзи ўн уч) бош майда шоҳли чорва моллари Навоий вилояти
Конимез
тумани,“Баймурат”
овул
фуқаролар
йиғини,“Қўшқудуқ”овулиҳудудида йўқолиб қолганлиги **** фермер
хўжалиги чўпони хабар берганлиги, кейинчалик маълум бўлишича ушбу
чорва
моллари
“****-ҳарбий қисм” ихтиёрида қолдирилганлиги, бир неча бор мурожаат
қилган бўлишига қарамасдан, майдашохли чорва молларининг фермер
хўжалигига тегишли эканлигини тасдиқловчи далиллар **** этилмаганлиги
асоси билан қайтарилмаганлиги, мулкдор ўз мол-мулкни қонунсиз эгалидан
талаб қилиб олишга ****, туман статистика бўлими ва маҳаллафуқаролар
йиғинининг маълумотномаси ва ветеринария бўлими билан тузилган
шартнома **** этилган бўлсада, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни
инобатга олмаганлиги**** қилиб кўрсатилиб, биринчи инстанция
судинингҳал қилув қароринибекор қилишва даъво аризасини қаноатлантириш
**** янги қарор қабул қилишсўралган.
Суд **** иштирк этган жавобгарларвакили даъвогарнинг кассация
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз
бўлганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний ҳал қилув қарори қабул
қилганлигини, даъвогаргачорва молларининг тегишли эканлиги тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, майдашохличорва молларининг даъвогарга
тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар **** этган **** қайтариб
берилишини ёки компенсация ўрни қопланишини, **** ҳам **** йил 14
августда соат ****да Конимех тумани,“Баймурат”овул фуқаролар йиғини
ҳудудидан кесиб ўтган “Ўзбек-Қозоқ” давлат чегараси орқали Қозоғистон
Республикасидан ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига **** (беш
юзи тўқсон бир) дона майда шохличорва моллари кириб келганлигини,
жавобгар-2 чегара наряди ҳарбийлари томонидан чорва моллари тўхтатиб
қолинганлигини, ҳолат юзасидан Ўзбекистон **** хизмати Навоий вилоят
бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши тугатилганлигини, эгасиз
деб
топилган
чорва
моллари
жавобгар-2 ҳарбий қисм ихтиёрида қолдирилганлигини маълум қилишиб,
даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи
инстанция судининг **** йил 7 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан
маърузачи
судьянинг
маърузаси
важавобгарларвакилининг
тушунтиришларинива прокурорнинг даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги фикриниэшитиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнингкассацияшикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топди.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича,**** йил 14 августда соат
****да “****-ҳарбий қисм”“Карамахан” қўриқлов пости жавобгарлиги
ҳудудида хизмат олиб бораётган чегаранарядлари томонидан **** асосий
чегара белгилари оралиғида Қозоғистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига ноқонуний равишда **** (беш юзи тўқсон бир) дона
майда шохличорва моллари кириб келганлиги ҳолати аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан ҳарбий қисм томонидан “Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегарасининг бузилиши ****” баённома, ушлаб қолиш
жойи чизмаси, кўздан кечириш баённомаси расмийлаштирилган.
Даъвогар раҳбари олиб қўйилган чорва молларини қайтариш **** бир
неча бор мурожаат қилган бўлишига қарамасдан, жавобгарлар томонидан
чорва моллари қайтарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида низо
келибчиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва ****-моддаларига асосан ****
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ноқонуний чорва молларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
кириб келиш ҳолати юзасидан ҳарбий қисм томонидан билдирги берилган ва
тўпланган ҳужжатларЎзбекистон **** хизмати Навоий вилоят бошқармасига
юборилган.
Ўзбекистон **** хизмати Навоий вилоят бошқармаси томонидан ****
йил 28 августда номаълум шахслларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг ****-моддаси, 2-қисми “а”банди билан жиноят иши
қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида ишга алоқадор шахслардан тушунтириш
хатлари олинган, чорва моллари қайта баҳоланган, **** йил 27 сентябрда
фуқаро **** иштирокида тергов экспременти ўтказилган, гувоҳлар
иштирокида ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган.
Бошқарманинг **** йил 22 октябрдаги қарори билан фуқаролар
Куралбоев Жасурбек Хўжагелдиевич, **** **** ваТешанбаев Жаксилик ****
ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят иши
тугатилган.**** **** олинган **** (беш юзи тўқсон бир) дона майда
шохличорва моллари Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига
қарашли “****-ҳарбий қисм” ихтиёрига қолдирилган.
Ҳодисанинг бевосита гувоҳи бўлган ҳарбий қисм хизматчиларидан
тушунтириш хати олинганда, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан
ЎзбекистонРеспубликаси ҳудудига майда шохличорва моллари кириб
келганлигини, ўтиш жараёнида ва ўтиб бўлганидан сўнг Қозоғистон
Республикаси ҳудудида фуқаролик кийимидаги шахслар ва автомашина
борлигини кўрганлигини, тунги кўриш мосламаси ёрдамида кузатилганида
чорва моллари чегара сим тўсиғи тагидан ЎзбекистонРеспубликаси ҳудудига
ҳаракатлана бошлаганлигини гувоҳи бўлганлигини, Қозоғистон Республикаси
ҳудудидан шубҳали автомашина қозоқ чегара ҳарбийлари келиб қолганлиги
учун қочиб кетганлигини, чегара ҳарбийлари автомашинада уларни ортидан
қувлаб кетганлигини, икки томонлама келишувга асосан Қозоғистон
Республикаси ҳарбий хизматчиларига ҳам хабар берилганлигини, дастлаб
чегара чизиғи кўздан кечирилганда ушбу ҳудудда майдашохличорва
молларининг излари мавжудлигини, излар қўшни Қозоғистон Республикасида
ҳам кўринганлигини маълум қилишган.
Шунингдек,ҳолат юзасидан Куралбоев Жасурбек Хўжагелдиевич ва
Тешанбаев Жаксилик **** ҳам тушунтириш олиниб, улар ўз кўрсатмаларида
**** йилнинг 14 августида **** (олти юзи ўн уч)та майдашохличорва
молллари
йўқолганлигини,
уларнинг
барчасида
ўнг
юзига
1(бир)**** тамға қўйилганлигини, қайтариш бўйича бир неча марта мурожаат
қилганлигини, аммо самарасиз бўлганлигини, чорва молларинингмаълум бир
қисми ака-укаларига ҳам тегишли эканлигини, туман статистика бўлимига 94
(тўқсон тўрт)та деб ёлғон маълум берганлигини, бундай маълум беришига
сабаб ортиқча солиқ тўламаслиги учун қилганлигини,**** (тўрт юзи бир)та
чорва молларининг ўнг тарафига бир чизиқ билан қуйдириб тамға
қўйганлигини, қолган **** (бир юзи тўқсон)тасини октябрь ойида тамғалаш
нияти
бўлганлигини,
шу
билан
бирга
мазкур
тамғаланган
майдашохлимолларнинг чап қулоғида ҳам тамға қўйилганлигини,
тамғаланмаган чорва молларининг орқа тарафининг усти қисмида кўк ва яшил
рангли буёқ сифатида белги қўйганлигини билдиришган.
Тергов давомида Конимех туманстатистика бўлими ва давлат солиқ
инспекциясидан маълумотлар олиниб, унга кўра, **** номида расман
рўйхатга олинган чорва моллари мавжуд эмаслиги, **** “J ng ldi Nur” фермер
хўжалиги ҳисобида **** (уч юзи ўттиз) бош чорва моллари мавжудлиги
аниқланган.
Даъвогар томонидан бир неча бор ҳарбий қисмга мурожаат қилиниб,
олиб қўйилган ва **** чорва молларини қайтариш тўғрисидаги мурожаат
тегишли масъул томонидан ўрганиб, **** чорва молларининг даъвогарга
тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни **** этиш сўралган.Даъвогар
томонидан чорва молларининг унга тегишли эканлигинитасдиқловчи
далилларни **** этмаганлиги сабабли давлат чегарасида аниқланган
ашёларни эгасиз деб топиш бўйича ҳудудий комиссиянинг **** йил 27
ноябрдаги 1-сонли қарори билан**** (беш юзи тўқсон бир) дона майда
шохличорва моллари эгасиз деб топилган.
Ўзбекистон
****ҳкамасининг
****
йил
2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган
эгасиз ашёлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ****”ги ****-сонли
Қарорнинг иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат
чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига
мувофиқ,Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара
қўшинлари бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат
чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида аниқланган эгасиз ашёлар,
моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкларни расмийлаштириш, ****,
экспертизадан ўтказиш (баҳолаш), уларга нисбатан қарор қабул қилиш ва
уларни сотиш тартибини белгилайди.
Низомнинг 17-бандига кўра, аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш
тўғрисидаги қарор Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан
жойларда ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар томонидан қабул
қилинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 22 сентябрдаги
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан
чиқариш ва **** тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ****-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга
олиш ва кузатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра,
ҳайвонларнирўйхатга олиш деганда — ҳайвонларни идентификация қилиш ва
электрон ахборот тизимига ҳайвон**** маълумотлар, шу жумладан, унга
берилган идентификация **** ва идентификация қилинганлиги тўғрисида
берилган ҳужжатлар ёки тегишли ёзувлар қайд этилган ветеринария паспорти
**** ахборотларни киритиштушунилиши кўрсатилган.
Ҳарбий
қисм
томонидан
аниқланган
ҳолатда
чорва
молларинингветеринария паспортибўлмаган ёки кейинчалик ҳам ****
этилмаган.
Қолаверса, Низомнинг 25-бандига кўра, қорамол, қўй ва эчкилар,
туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан
кечикмасдан, қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан, чўчқа болалари бир
ойлигидан, ит ва мушуклар уч ойлигидан рўйхатга олинади.
Зеро, чорва молларининг эгасидаҳайвонларни давлат ветеринария
хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш**** бўлган.
Шу билан бирга,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)68-моддасининг биринчи
қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Бинобарин бу ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг ушбу **** асоссиз
деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция судиишни мазмунан ҳал этишда моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормасини тўғри қўллаб, иш ҳолатлар ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш**** асосли
тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг **** билан
келишмайди.
Биринчидан, “Баймурат” овул фуқаролар йиғинива туман статистика
бўлимининг маълумотларига қонун талаблари асосида даъвогар балансида
чорва моллари мавжудлигини тасдиқламайди.
Ваҳоланки, ҳар бир чорва моллари белгиланган тартибдаветеринария
паспортиасосида рўйхатга олинади.
Иккинчидан,тергов давомида Конимех туман Статистика бўлими ва
давлат солиқ инспекциясидан маълумотларига кўра, **** номида расман
рўйхатга олинган чорва моллари мавжуд эмаслиги, **** “J ng ldi Nur” фермер
хўжалиги ҳисобида **** (уч юзи ўттиз) бош чорва моллари мавжудлиги
маълум қилинган.
ИПКнинг ****-моддасига кўра кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ****.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПКнинг ****-моддасида
кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва
қонун талабидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан
ишҳолатлари ва мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги,
даъвогарнинг **** ҳал қилув қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, биринчи инстанция суднинг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Мазкур модданинг
тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва
кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган
суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъатисуд **** муҳокама
қилиб,даъвогарнингкассацияшикоятини қаноатлантириш радэтилганлиги
боис, даъвогар томониданкассацияинстанцияси учунтўланган **** сўм давлат
божи ва**** сўм почта **** тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни.,даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
**** **** сўм видеоконференцалоқа **** ундиришнилозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг****,****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарорқилади:
Даъвогар“Aq ris k l j gi” фермер хўжалигинингкассацияшикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоротуманлараро иқтисодий судининг **** йил7 августдагиҳал қилув
қарориўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар“Aq ris k l j gi” фермер хўжалигинингкассацияинстанция
суди учун олдиндан тўлаган**** сўм давлат божи ва****сўм почта ****
инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар“Aq ris
k l j gi”
фермер
хўжалигиданЎзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб **** **** сўм видеоконференцалоқа
**** ундирилсин.
Қарор ижроси юзасидан ижро **** берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан бир йил муддатда биринчи инстанция суди орқали
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Кодирова
ҳайъат аъзолари
****
****