Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/2629 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба муҳташам Ответчик / Подсудимый Шодлик пахта дон кластери
Source ID 38b7bfb1-2eb6-4804-8560-7e0d968d2aff Claim ID PDF Hash 61743e84f6a5add9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/2629-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 11 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қурбонов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “Сардоба муҳташам” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Панжиев, А.Бердиёров (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Сардоба муҳташам” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шодлик пахта дон кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 61 289 570 сўм асосий қарз, 30 644 785 сўм пеня, 43 058 070 сўм моддий зарар ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатини қисман бекор қилиб, даъво талабининг зарар ундириш қисмини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, жавобгар томонидан зарар етказилганлиги, ғайриқонуний ҳаракат содир этилганлиги, моддий зарар асоссиз ундирилмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгарга ортиқча миқдорда маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бироқ кўп миқдорда берилган маҳсулотлар қиймати пул ёки натура шаклида қайтарилмаганлигини, шу сабабли моддий зарар етказилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгарга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тараф вакилларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция 2 судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 31 январда 20240131-сонли савдо баённомасига асосан фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2.1-бандига кўра сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар) электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 31 январдаги 20240131-сонли савдо баённомаси асосида “сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериш, шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ “сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрьоктябрь ойларида амалга ошириш ҳамда 3.2-бандига кўра “сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан шартнома тўлов мажбуриятларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210-сонли ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан “сотувчи” “сотиб олувчи”га 10 910 кг миқдорида пахта хом-ашёсини топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан 1 кг пахта хом-ашёсининг нархи 12 627 сўм этиб белгиланган бўлиб, шартноманинг 3.2-бандида шартнома мажбуриятларининг 80 фоиз маҳсулот қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар амалга оширилиши назарда тутилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабларини ишдаги ҳужжатлар, тақдим этилган далиллар ва қонун нормалари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, даъво аризасини қисман қаноатлантириш қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар 3 бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиб олиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга топширилган 10 910 кг пахта хом-ашёси учун ҳар бир кг бўйича 12 627 сўмдан жами 137 760 570 сўмлик маҳсулотлар топширилганлиги, жавобгар томонидан 76 471 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги сабабли 61 289 570 сўм миқдорида қолдиқ қарздорликни ундириш сўралган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний хулосага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида “сотиб олувчи” қабул қилинган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда амалга оширмаганда кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган тўловнинг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан 43 058 070 сўм етказилган моддий зарарни ундириш ҳам кўрсатилган бўлиб, даъво талабининг ушбу қисми ишончли ва мақбул далиллар билан асослантирилмаган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 16 октябрда 27020/2-сонли тузилган вақтинча сақлаш тўғрисидаги шартноманинг 1.1-бандига асосан сақловчи юк топширувчи томонидан “кондицион” вазндаги 15 тонна миқдорида пахта хом-ашёсини ҳақ эвазига қабул қилиш, муайян муддатда сақлаш ва уларни тўлиқ холича юклаб 4 қайтариб бериш, юк топширувчи эса сақлаш харажатларини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманнинг 2.2-бандида ҳисоб-китоблар сақловчи томонидан юк топширувчига берилган тартибда тақдим этилган ҳисоб-фактура асосида амалга оширилиши, 3.2-бандида мол-мулкни топшириш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаб бериш zDS 643-2006, zDS 644-2006, zDS 615:2008 давлат стандартлари ва Ўзпахтасаноат уюшмасининг 2011 йил 1 сентябрда тасдиқланган пахтани қабул қилиш ва сақлаш бўйича йўриқнома асосида амалга оширилиши, 3.3-бандида пахта хом-ашёси йиғим терими якунланганидан кейин юк топширувчи ва сақловчи ўртасида юк топширувчи томонидан топширилган пахта хом-ашёсининг миқдорлари бўйича нав ва синф кўрсаткичлари асосида якуний далолатном расмийлаштирилиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан даъвонинг ушбу талабини жавобгарга жами 14 320 кг топширилганлиги, шартнома бўйича 10 910 кг келишилганлиги шундан ортиқча топширилган 3 410 кг сақлаш учун берилганлиги, лекин жавобгар томонидан сотиб юборилганлиги сабабли моддий зарар етказилганлиги билан асосланган. Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга 31.10.2024 йилда 2-сонли ҳисобварақ-фактура юборилиб, унга фермер хўжалиги “сотувчи” жавобгар жамият “сотиб олувчи” сифатида юборилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан тақдим қилинган “юк хатлари” 17.09.2024 йилда 5 190 кг, 18.09.2024 йилда 6 800 кг ҳамда 18.09.2024 йилда 2 330 кг топширилганлигини важ қилиб кўрсатилган бўлсада тарафлар ўртасидаги сақлаш шартномаси мазкур пахта махсулотлари топширилгандан кейин 16.10.2024 йилда тузилган. Мазкур ҳолатда шартнома бўйича жавобгарга ортиқча миқдорда маҳсулот топширилганлиги даъвогарга зарар етказилганлигини англатмайди ва жавобгар томонидан даъвогарга зарар етказиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар содир этилмаган ҳамда ушбу талабни инкор этади. ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва 5 уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Мазкур қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар туфайли зарар етказилганлиги факти асослантирилган далиллар билан исботлаб берилмаган. Шу сабабли, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал қодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 299-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. 6 ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 237, 465-моддларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 299, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар “Сардоба муҳташам” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар “Сардоба муҳташам” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Сардоба муҳташам” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Судьялар О.Қурбонов Н.Хўжақулов