Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2501/10420 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b57f326-199a-47af-a8b5-621dd229cd97 Claim ID PDF Hash c85b94b69134e9db... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодексининг 118-моддаси Мазкур Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10420-сонли иқтисодий иш Судья: *** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 11 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, прокурор ёрдамчиси **, даъвогар вакили ***(2025 йил 14 январдаги 87/01-05-сонли ишончнома асосан), иштирокида, жавобгар вакили **(шахсий маълумотнома асосида) иштирокисиз даъвогар ***нинг жавобгар ***дан *** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** (кейинги ўринларда даъвогар ёки ижарага берувчи деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (кейинги ўринларда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) ҳисобидан *** сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қуллабқувватлаб, жавобгардан *** сўм ижара тўловини ундириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 128 ва 170моддалари талабига кўра, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилларини сузларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан 2025 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан *** мактабига тегишли бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналардан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш ҳамда уларни ижарага берилиши юзасидан мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторинг натижасида мактаб биноси худудидан Хусусий ташкилотга офис, ўрта махсус таълим муассасаларида (жумладан мактабларда) умиумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятлари бўйича ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига кўра, Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади. 2025 йил 2 ноябрь куни ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган ижара тўлови 12 808 805 сўмни, Низомнинг 58-банди талаблари асосида икки баробар ҳисобланганда, жами *** сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликларни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг ижара тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *** сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 512 352,2 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. *** ҳисобидан Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига *** сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. *** ҳисобидан Республика бюджетига 512 352,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***