Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/14287 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Dr ms бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID cfa5fa35-f158-4863-9074-db7f55e147b9 Claim ID PDF Hash 907220dc55c948dc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 34-моддаси онуни 34 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14287-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - Ф.Т (2025 йил 6 ноябрдаги 01-01/94263-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Dr ms бошқармасининг жавобгар “ r f Dr ms” МЧЖ (СТИР) ҳисобидан 7 309 472 сўм компенсация тўловларидан асосий қарз, 3 488 888 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Dr ms бошқармаси (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Dr ms” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 7 309 472 сўм компенсация тўловларидан асосий қарз, 3 488 888 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кунга қадар жавобгар томонидан компенсация тўловлари тўланмаганлигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади, шунингдек даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар 2 ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори 2-бандининг “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати”га асосан жавобгар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб ҳисобланади. Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (Низом)нинг 22бандига асосан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Низомнинг 27-бандига биноан III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади. 3 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2024 йилда даъвогарга электрон шаклда ҳисобот топширилган ва ушбу ҳисобот бўйича жавобгарга 2023 йил 1, 2 ва 4-чораглари учун тўланмаган жами 7 309 472 сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 309 472 сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган ҳисобот, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 309 472 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганли сабабли жавобгар ҳисобидан 3 488 888 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 3 488 888 сўм пеня ҳисобланган. Даъво аризасида сўралган пеня миқдори қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 488 888 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд 4 ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Dr ms” МЧЖ ҳисобидан Dr ms бошқармаси фойдасига 7 309 472 сўм компенсация тўловларидан асосий қарз, 3 488 888 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Dr ms” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи З.Раджабов