Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2528/105947 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармаси Ответчик / Подсудимый INDUSTRIAL INVESTMENTS AAA
Source ID 13e53f1f-3291-4f52-a199-229b9a5f5350 Claim ID PDF Hash 822de6466f38cd99... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
зР ФКнинг 234-моддаси зР ФК 234 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 364-моддаси зР ФК 364 law
онуни 23-моддаси онуни 23 law
зР ФКнинг 382-моддаси зР ФК 382 law
зР ФКнинг 384-моддаси зР ФК 384 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ИПКнинг 74-моддаси зР ИПК 74 law
зР ФКнинг 263-моддаси зР ФК 263 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 68-моддаси зР ИПК 68 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2528/105947-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 11 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармаси жавобгар «INDUSTRIAL INVESTMENTS AAA» МЧЖга нисбатан 2025 йил 20 февраль куни №255778-сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ва қонунга белгиланган тартибда пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Мамарахимов (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «INDUSTRIAL INVESTMENTS AAA» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2025 йил 20 февраль куни №255778сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ва қонунга белгиланган тартибда пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 20 февраль куни №255778-сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича тузилган товар етказиб бериш шартномаси 23.09.2025 йилда бекор қилинсада, англашилмовчилик сабабли судга мурожаат қилинганлигини, бугунги кунда бошқа ташкилот билан шартнома тузилиб махсус техника олиб келинганлигини, ушбу махсус техника иш фаолиятида эканлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 февраль куни №255778-сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича тузилган товар етказиб бериш шартномаси 23.09.2025 йилда тарафлар ўртасида ўзаро бекор қилинганлигини маълум қилиб, суд муҳокамасини унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, жавобгар ҳамда Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармасининг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини ҳамда жавобгарнинг ишни уни иштирокисиз кўриб чиқиши ҳақидаги илтимосини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ҳамда Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ЎзР ФКнинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъво аризасидан маълум бўлишича, 20.02.2025 йилда электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича даъвогар ва жавобгар ўртасида товар етказиб бериш тўғрисида 255778-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган “Экскаватор” (бундан буён матнда товар деб юритилади) учун жами тўловни амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиши, ижрочи (жавобгар) товарни шартномада белгиланган шартлар асосида етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида, Буюртмачи шартнома суммасининг 100% миқдорида тўловни операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилигидаги ҳисоб рақамига шартнома Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида қайд этилган ёки қабул қилингандан бошлаб 10 иш куни ичида ўтказиши, 2.2-бандида Ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 30 иш куни ичида товарни етказиб бериши шартлиги, 1-бандида шартноманинг умумий қиймати 812 620 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан 100% миқдорида тўловлар амалга оширилса-да, бироқ, жавобгар томонидан шартномада қайд этилган товар даъвогарга етказиб берилмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган товарни етказиб бериш юзасидан талабнома ҳамда шартномани бекор қилиш бўйича таклиф хати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан 2025 йил 20 февраль куни №255778-сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ва қонунга белгиланган тартибда пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 364-моддасига кўра, Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 23-моддаси учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ғолиб деб топилган тақдирда, Иштирокчи давлат буюртмачиси билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 20.02.2025 йилда электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича даъвогар ва жавобгар ўртасида товар етказиб бериш тўғрисида 255778-сонли шартнома имзоланган. Бироқ, даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан товар учун 100% тўловлар амалга оширилган бўлса-да, жавобгар томонидан товарни шартномада белгиланган шартлар асосида етказиб бериш мажбурияти бажарилмаган. Натижада даъвогар ушбу шартномани бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган. ЎзР ФКнинг 382-моддасига кўра, Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ЎзР ФКнинг 384-моддасига кўра, Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар 2025 йил 14 августдаги 225-сонли таклиф хати орқали жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш таклифини берган, жавобгар томонидан таклиф қабул қилиниб шартнома 2025 йил 23 сентябрда тарафлар ўртасида бекор қилинган. Бироқ, даъвогар тарафлар ўртасидаги шартнома бекор қилинганлигига аҳамият бермай, 2025 йил 28 сентябрда ушбу шартномани бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган. Қолаверса, суд муҳокамаси жараёнида ҳам даъвогар ўз тушунтиришлари орқали, жавобгар эса ўз аризаси орқали тарафлар ўртасида тузилган шартнома даъво аризаси судга тақдим этилгунга қадар бекор қилинганлигини тасдиқлашган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, ЎзР ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз исботини топган. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, товар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли жавобгардан қонунга белгиланган тартибда пеня ундириш талаби қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра, буюртмачи ва ижрочи мазкур шартнома шартларини бажармаганлик ва бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари белгиланган. ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига кўра, Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатларидан ҳамда даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан пеня миқдорининг келиб чиқиш муддати ва миқдорларининг ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилмаган ҳамда ушбу ҳолат бўйича маълумот тақдим этилмаган. Юқорида қайд этилганлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилишида ва суд муҳокамаси жараёнида ҳам ўз даъво талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботловчи далиллар тақдим этилмаган. Зеро, ЎзР ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг 2025 йил 20 февраль куни №255778-сонли электрон тизимда (лот №25111007330562) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ва қонунга белгиланган тартибда пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини асоссиз деб хисоблайди ҳамда уларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” ҳақидаги иловасининг 2-қисми “б” кичик бандида иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 8, 234, 236, 263, 333, 364, 382, 384, 437-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 68, 72, 74, 118, 127, 128, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров