Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7435 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI Ответчик / Подсудимый KO ILJON VINEY RDS
Source ID c2880d98-df89-43cb-907b-9fbc3fda1310 Claim ID PDF Hash 7651dc134e62ec59... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7435-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 11 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зомин туман прокурори даъвогар “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “KO ILJON VINEY RDS” фермер хўжалигидан 1 696 800 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 17 723 135,92 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан Зомин туман прокурори ёрдамчиси Р.Элонов, даъвогар вакили Р.Авалбоев (2025 йил 13 июндаги 06/1433-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили – Р.Холматов (иш юритувчиси) иштирокида, Зомин туман электр таъминоти корхонаси биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “KO ILJON VINEY RDS” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 1 январда 17919283-сонли Истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 29 сентябрь ҳолатига 1 696 800 сўм миқдорида қарздорлик ҳамда олдиндан тўланмаган электр энергиясига ҳисобланган 17 723 135,92 сўм пеня юзага келган. Натижада, Зомин туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 696 800 сўм қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 17 723 135,92 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида прокурор ёрдамчиси иштирок этиб, жавобгар томонидан суд кунига қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жамият томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 1 696 800 сўмлик электр энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, бундан ташқари олдинги қарздорлик суммасига ҳисобланган 17 723 135,92 сўм пеня суммаси вужудга келганлигини, шу сабабли судга даъво ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, бу бўйича маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 696 800 сўм қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 17 723 135,92 сўм пеня суммасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогарнинг асосий қарздорлик суммасини ундириш талабига эътирози йўқлигини, аммо пеня суммасини тўлашга имкони йўқлигини, бугунги кунда фермер хўжалигидан даромад олиш имкони жуда кам эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 17 723 135,92 сўм пеня ундириш талабини камайтириб беришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 1 696 800 сўм қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 17 723 135,92 сўм пеня юзага келганлигини, ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт эканлиги белгиланган. Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан 1 696 800 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси тўланмаганлигини ва қарздорлик суммаси 1 832 176,40 сўмга кўпайганлигини маълум қилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу боис суд, ишда иштирок этган прокурор ёрдамчиси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, тақдим қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 1 696 800 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланганидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 17 723 135,92 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 17 723 135,92 сўм пеняни 2 481 239,02 сўм миқдорини қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 696 800 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 481 239,02 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал қилиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “KO ILJON VINEY RDS” фермер хўжалиги ҳисобидан “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 1 696 800 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 481 239,02 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “KO ILJON VINEY RDS” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов