Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3406 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BOBOYEV ALISHER JALILOVICH
Source ID 293493b1-2bab-4e9b-90ea-da8c4c493172 Claim ID PDF Hash 4e3881bf32509b7e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3406-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган тартибда) Пешку туман ноябрь 2025 йил 11 Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “BOBOYEV ALISHER JALILOVICH” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Шофиркон туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “BOBOYEV ALISHER JALILOVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 2 673 441,44 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарзи ва пеня суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 2 673 441,44 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмти орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар судга маълумотнома билан мурожаат қилиб, жавобгар 2025 йил 11 ноябрь ҳолатида 1 869 663 сўмлик қарздорлик тўланганлигини, шундан 803 778,44 сўми тўланмаганлигини билдирган. Ушбу ҳолатда суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 470, 477 - моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176 - 179, 2053-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризани қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “BOBOYEV ALISHER JALILOVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 803 778,44 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “BOBOYEV ALISHER JALILOVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали юқори судга апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев