Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13354 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SIRD RY SUV ` IN I Ответчик / Подсудимый
Source ID 345e7923-cdc9-4a2c-8d5d-996b9f6b7ffa Claim ID PDF Hash 6b8f8dc89c527861... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13354-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакиллари Ж.Эргашев (2025 йил 3 январдаги К-01/04-3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамиятининг жавобгар Янгиер шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан 272 450 304 сўм ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Янгиер шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (жавобгар) ҳисобидан 272 450 304 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси. Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси. Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарга марказий ичимлик сув тармоғидан дм 50 мм бўлган жами 1 та сув тармоғи кирганлги, сув тармоғида ҳисоблагич мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қанотлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил йил 9 апрелда тузилган 0125-сонли 2-гуруҳ истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарашли Янгиер шаҳридаги 7-сонли ДМТТда ичимлик суви сувдан фойдаланиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, 2025 йил 30 июнда расмийлаштирилган далолатномага кўра, жавобгарда диаметри 50 мм бўлган 1 та сув тармоғига ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-257-сонли Қарори талабларига мувофиқ 30 кун муддатда замонавий электрон сув ҳисоблагич ўрнатилиши ҳақида огоҳлантирилган. Даъвогарнинг 2025 йил 7 июлдаги қайта ҳисоб-китоб баённомасига кўра, жавобгарда “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ, диаметри 50 мм бўлган 1 та ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган сув тармоғига 60 кун давомида ичимлик суви билан таъминлаш жадвалига асосан 24 соат учун жами жами 272 450 304 сўм қайта ҳисоб-китоб тўлови ҳисобланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 272 450 304 сўмни ундиришни сўраган. Қоидаларнинг 95-бандига кўра, объектлар сув билан вақтинчалик жадвал бўйича таъминланган, сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмаган ҳолатларда, жисмоний шахсларнинг вақтинчалик сув таъминоти учун сарфланган сув миқдори сув истеъмолининг амалдаги нормаларига мувофиқ ҳисобланади ва тузилган шартномада қайд этилади, юридик шахслар учун — сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларига кўра, у бўлмаган тақдирда — ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ ҳисобланади. Қоидаларнинг87-банди “б” кичик бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича формула билан амалга оширилиб, ҳисобланади, бунда: М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр ҳисобидаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт. Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарда диаметри 20 мм бўлган 1 та ҳисоблагичи бўлмаган сув тармоғи бўйича сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ асосли ҳисобланган. Гарчи, даъвогар жавобгарда сарфланган ичимлик суви миқдорини тарафлар ўртасида тузилган Шартноманинг 6.2-бандига асосан “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ ҳисоблаш ҳуқуқига эга бўлса-да, бироқ суд жавобгардан 272 450 304 сўмни маблағни тўлиқ ундириб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 7-ДМТТнинг иш графиги ҳафтада 5 кунлик эканлиги (шанба ва якшанба дам олиш куни), иш вақти соат 08:00дан 18:30 га қадар эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар давлат томонидан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ва бошқариладиган ташкилот эканлиги ҳамда 7-ДМТТ фаолиятининг иш графигини ҳисобга олган ҳолда, даъвогар томонидан 60 кун учун ҳисобланган қайта ҳисоб-китобнинг 44 кун муддатдаги даврини (ҳафтанинг 5 куни иш куни, 60 кун давомида жами 16 кун дам олиш куни), яъни бунда 18,77 м3/соат * 10,5 соат (ДМТТ иш вақти соат 08:00 дан 18:30 гача) * 44 кун = 8 671,74 м3* 10 080 сўм (сув нархи) = 87 411 139,2 сўмни ташкил этишини инобатга олишни лозим деб топади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд Қоидалар, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартлари, жавобгар давлат томонидан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ва бошқариладиган ташкилот эканлиги, 7-ДМТТнинг иш графигини инобатга олиб, даъво талабининг 87 411 139,2 сўм қисмини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 87 411 139,2 сўмундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 5 449 006 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Янгиер шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти фойдасига 87 411 139,2 сўм маблағ, олдиндан тўланган 5 449 006 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков