Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/2454 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0d1f20a3-2b1b-4094-90a0-625149c50f6a Claim ID PDF Hash a7c77d14773a818e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 84-моддаси онун 84 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 55-моддаси онун 55 law
ИПКнинг 3248-моддаси ИПКнинг 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/2454-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – А.Турақулов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Қазақов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Т.Абдраманов НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси Т.Абдраманов раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва Л.Тошмуродовдан иборат таркибда, Г.Тоғаева суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили У.М (11.07.2024 йилдаги 14-сонли ишончнома ва 25.07.2025 йилдаги 66-сонли ордер асосида) иштирокида, аризачи “ МА” МЧЖнинг, қарздор “ L” МЧЖга нисбатан тақдим этган аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарори устидан қарздор томонидан тақдим этилган тафтиш тартибидаги шикоятини очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ МА” МЧЖ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ L” МЧЖни (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Арз қилинган талабига асос сифатида аризасида, суднинг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан жами 43 461 107 сўм ундириш белгиланганлиги, бироқ бугунги кунга қадар қарздордан пул маблағлари ундирилмаганлиги, қарздорлик 2023 йилнинг май ойидан буён, бир ярим йилдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаётганлиги, амалга оширилаётган мажбурий ижро ҳаракатларига қарамай узоқ муддат мобайнида қарздорлик қопланмаётганлиги, аксинча қарз суммалари тобора ошиб бораётганлиги, қарздорнинг бошқа ташкилот ва корхоналар олдида ҳам жўда катта миқдорда қарздорлиги мавжудлиги, ҳисобрақамида умуман пул маблағлари мавжуд эмаслиги, ундирув қаратиш мумкин бўлган молмулки етарли эмаслиги, кредитор талабларини қаноатлантиришга қодир эмаслиги ҳолати қарздорда доимий тўловга қобилиясизлик аломатлари борлигидан далолат бериши кўрсатилган. Суднинг 2025 йил 3 мартдаги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иши қўзғатилиб, кузатув тартибтаомили жорий қилинган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. 2 Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарори билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризачининг аризаси қаноатлантирилган. Қарздор банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Боғот туманлараро иқтисодий судига қарздорга нисбатан тугатиш бошқарувчисини тайинлаш масаласини ҳал қилиш ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида қонунда белгиланган тартибда тугатиш бошқарувчисининг фаолияти устидан назорат олиб бориш белгилаган. Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Ф.Бабажанов тайинланган. Қарздор тафтиш тартибидаги шикоятини бериб, кассация инстанциясининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган. Бунга асос сифатида шикоятда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 449-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 12-бандига асосланган ҳолда, жавобгарнинг ўз мажбуриятларини бажарганлиги ва бажаришга лаёқатли эканлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги кўрсатилган. Суд мажлисига қарздор вакиллари келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида аризачи вакили шикоятни тан олмасдан, қарздорнинг шикоятида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун нормаларига асосан бирон бир важлар келтирилмаганлиги, бугунги кунга қадар қарздор томонидан аризачи олдидаги қарзи тўланмаганлигини билдириб, кассация инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПКнинг 210-моддаси ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 6-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди 3 Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 23.06.2025 йилдаги 13-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори)нинг 2-бандида таъкидланган. Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 84-моддасининг биринчи қисмига кўра, муваққат бошқарувчи: қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши; қарздорнинг кредиторларини аниқлаши ва кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилганлиги ҳақида кредиторларни хабардор қилиши; кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши; кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириши ва ўтказиши шарт. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, молиявий таҳлил қилиш натижасида қарздорнинг 2025 йил 1 апрель ҳолатига 9 670 494 210 сўм дебитор қарздорлиги, иш ҳақидан 1 900 000 000 сўм қарздорлиги, банк олдида 145 022 262 434 сўм кредит қарзи, солиқ ва мажбурий тўловлардан 8 663 209 540 сўм ва жорий мажбуриятлардан 54 416 183 460 сўм, жами бўлиб кредиторлик қарздорлиги 210 001 655 432 сўмни ташкил этганлиги, жамият зарар билан фаолият кўрсатаётганлиги аниқланган. Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Кузатув жараёнида 2025 йил 24 апрель куни кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилиб, қуйидаги қарор қабул қилинган: муваққат бошқарувчининг кузатув жараёнида олиб борган ишлари маълумот учун қабул қилиш ва жамият молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган молиявий таҳлил ҳисоботини маъқуллаш; 4 жамиятга нисбатан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг тугатиш жараёнини қўллаш иқтисодий суддан сўраш; жамият муваққат бошқарувчиси У.Джуманиёзовга кузатув тартибтаомили жараёни учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 20 (йигирма) баробари миқдорида иш ҳақи белгилаш ва уни тасдиқлаш иқтисодий суддан сўраш. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Мазкур ҳолда, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмас. Бироқ, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган бўлсада, биринчи инстанция суди қарздор қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эканлиги сабабли аризани рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, Қонун 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида янги қарор қабул қилиб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 449-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 12-бандига асосланган ҳолда, жавобгарнинг ўз мажбуриятларини бажарганлиги ва бажаришга лаёқатли эканлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги тўғрисидаги важлари кассация инстанциясининг қарорини бекор қилишга асос бўлмайди, деб ҳисоблайди. Чунки, иш ҳужжатларига кўра, қарздорни банкрот деб топишни рад 5 этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Қонун 55-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 3248-моддасига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Мазкур ҳолда, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларга кўра кассация инстанция судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қонуний асослар мавжуд эмас. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, қарздорнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан олдиндан тўланган почта ҳаражатларини қарздорнинг зиммасида қолдиришни, қарздордан 562 500 сўм давлат божи ва 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3242-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қарор қилди: Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “ L” МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “ L” МЧЖдан: - Республика бюджетига 562 500 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Т.Абдраманов Судьялар Н.Умаров Л.Тошмуродов