← Назад
Решение #2848652 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6932-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 11 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI PREZIDENTI
UZURID GI
IJTI OIY
I OY
ILLIY
GENTLIGINING JIZZ
VILOY TI
BOS Q R
SI” давлат муассасасидан 2 508 340 сўм электр энергиясидан
бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган ҳамда ишда иштирокини таъминлаш
мақсадида Зомин туман прокурори хабардор қилинган ҳолда, тарафлардан
даъвогар вакили - Р.Авалбоев (2025 йил 13 июндаги 06/1433-сонли ишончномага
асосан), Зомин туман прокурорининг ёрдамчиси - Р.Элонов иштирокида,
жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Зомин туман иқтисодиёт ва молия бўлими, Жиззах вилоят
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “O’ZBEKISTON
RESPUBLIK SI PREZIDENTI UZURID GI IJTI OIY I OY
ILLIY
GENTLIGINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI” давлат муассасаси
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 1 майда
Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш юзасидан
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2 508 340 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
2 508 340 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 14 октябрь кунига белгиланган.
Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида суд ажрими даъво аризасида кўрсатилган жавобгарнинг
манзилига юборилган бўлсада, аммо почта алоқа бўлими томонидан суднинг
ажрими етказилган ёки етказилмаганлиги тўғрисида маълумотлар киритилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи шахснинг
ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган, ушбу бобда
белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво
қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу жумладан
тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида хулосага
келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш
ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат
сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш,
шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш,
экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан
учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво ишини
юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда ишда
иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу
ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг
ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш,
қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек жавобгарнинг хабардорлигини
таъминлаш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриб
чиқиш
юзасидан
суднинг
2025
йил
14 октябрдаги ажрими билан 2025 йил 28 октябрга суд муҳокамасига
тайинланган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Зомин
туман
Иқтисодиёт
ва
молия
бўлими
ва
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган ҳамда
Зомин туман прокурори хабардор қилинганлиги ва кейинчалик суднинг
2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси жалб қилинган.
Судга Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
28 октябрдаги 01-4/882-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга кўра
даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 2025 йил 1 майдаги 17913541-сонли шартнома
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий
бўлимларидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган ҳамда суд мажлисини
ўзининг вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 2 508 340 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини тўлаб берилмаганлигини инобатга
олиб, бу бўйича маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан
2 508 340 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогарнинг даъво
ариза талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали жавобгарга ва низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва
молия бошқармасига юборилганлигини ва уни қабул қилиб олган бўлсада,
бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакили ва прокурор ёрдамчисининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2 508 340 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 477-моддасида, энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда
энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган
ҳақиқий зарарни қоплаши шарт эканлиги белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
2 508 340 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлиги
мавжудлигини маълум қилган.
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
28 октябрдаги 01-4/882-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга кўра
жавобгар ва даъвогар ўртасида 2025 йил 1 майдаги 17913541-сонли шартнома
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий
бўлимларидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан юридик
мажбуриятларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш
тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф
кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади
ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан
ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари
томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга кириши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хат бошида
агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма
ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад
этиш учун асос бўла олмаслиги назарда тутилган.
ИПКнинг 68-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, тақдим
қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги
2 508 340 сўмни ташкил қилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 508 340 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини, шунингдек Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI PREZIDENTI UZURID GI IJTI OIY
I OY
ILLIY GENTLIGINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI”
давлат муассасаси ҳисобидан “JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI”
акциядорлик жамияти фойдасига 2 508 340 сўм электр энергиясидан бўлган
қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“O’ZBEKISTON RESPUBLIK SI PREZIDENTI UZURID GI IJTI OIY
I OY
ILLIY GENTLIGINING JIZZ
VILOY TI BOS Q R
SI”
давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов