Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2521/98310 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1f4085dd-83b0-4755-aca1-ea315e10bc61 Claim ID PDF Hash 41d33e94593d490d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 915-моддаси ФК 915 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
суд жавобгар вакилларининг ишни ИПКнинг 107-моддаси суд жавобгар вакилларининг ишни ИПК 107 law
исмининг 51-моддаси исмининг 51 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳар ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, *******нинг иштирокида, ******** даъвогар ******** манфаатида жавобгар ********дан ******** сўм суғурта товон пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали) бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар ёки суғурта компанияси деб юритилади)дан ******** сўм суғурта товон пули ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, банк ва кредит олувчи ўртасидаги кредит шартномаси ****** йилда тузилганлигини бироқ, суғурта шартномаси ***** йилда имзоланиб, 2-сонли тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш полиси тақдим қилинганлигини, мазкур полисда жавобгарнинг жавобгарлиги ***** йилдан кучга кириши ва ****** йилга қадар амал қилиши қайд қилинганлигини шунингдек, банк гаровсиз ва таъминотсиз кредит ажратиб, кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилишига шароит яратганлигини, банкнинг ушбу ҳаракатларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириш лозимлигини, банк суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги юзасидан талабнома билдирмаганлигини, даъво талаблари асоссизлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, *******билан қарз олувчи ******* ўртасида *******-сонли кредит шартномаси тузилган ва кредит шартномасига асосан ***** фоиз тўлаш шарти билан **** йил муддатга ******** сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида ****** йилда тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш тўғрисида 2-сонли шартнома имзоланиб, банк томонидан ажратилган жами ******** сўм кредит маблағларига 2-сонли суғурта полиси тақдим этилган. Мазкур тақдим этилган 2-сонли суғурта полисига илова сифатида тарафлар ўртасида кредит маблағи олувчилар, кредитнинг суммаси, суғурта суммаси ва суғурта мукофотининг суммаси тасдиқланиб, имзоланган. Банк томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ва кредит маблағи вақтида ажратиб берилган, бироқ қарз олувчи томонидан кредит маблағини қайтариш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган. Қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Суднинг ********-сонли иши юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, ижросини таъминлаш учун ижро варақаси берилган. ********нинг 2023 йил 27 июлдаги қарорига асосан ижро варақаси қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги ва ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан даъвогарга ижросиз қайтарилган. Бунинг оқибатида эса даъвогар зарар кўрган. Банк томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида суғурта компаниясига 2023 йил 18 декабрда юборилган талабнома жавобгар томонидан жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (суғурталовчи), даъвогар (суғурта қилдирувчи) томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” (ПҚ-4498 24.10.2019 й.) асосида ажратилган кредит маблағлари бўйича тадбиркорлик хавфини суғурталаши; 1.3-бандига кўра, суғурта объекти бўлиб, банк томонидан ажратилган кредит маблағини сўндириш бўйича қарздор томонидан мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича юзага келган зарарлар билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланиши; 5.1-бандига кўра, қарздор (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (кредитнинг тўлиқ муддати) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармасилиги яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағларини) қайтармаслиги натижасида “суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Қарздор (кредит олувчи)нинг кредит шартномасида белгиланган муддат ёки кредит қарзини муддатидан олдин ундириш белгиланган муддатда кредит қарзи тўланмаганлиги кутиш даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси юзага келишини билдиради. Суд, суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлган ва суғурта компаниясининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбурияти вужудга келган деб ҳисоблайди. Суғурта шартномасининг 9.1-бандида, суғурта товони суғурта қилдирувчига суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланиши, суғурта товони миқдори ҳақиқатда олинган кредит миқдори ва кредитнинг сўндириш учун йўналтирилган пул маблағларини айириб (чегириб) қолган ҳолда аниқланиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд, жавобгар вакилларининг банк ва кредит олувчи ўртасидаги кредит шартномаси ****** йилда тузилганлиги бироқ, суғурта шартномаси ***** йилда имзоланиб, 2-сонли тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш полиси тақдим қилинганлиги, мазкур полисда жавобгарнинг жавобгарлиги ****** йилдан кучга кириши ва ******* йилга қадар амал қилиши қайд қилинганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, суғурта шартномаси бўйича тақдим этилган 2-сонли суғурта полиси умумий кредит шартномаларига нисбатан тақдим этилган бўлиб, полиснинг иловаси сифатида тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган рўйхатда қарздор Курбанов Улуғбек Ярашович ҳам қайд қилинганлиги сабабли, суд 11.02.2021 йилдаги кредит шартномаси мазкур полис доирасида суғурталанган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд жавобгар вакилларининг банк гаровсиз ва таъминотсиз кредит ажратиб, кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилишига шароит яратганлиги, банкнинг ушбу ҳаракатларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириш лозимлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ****** йилдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли Қарорига асосан Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида ажратилган бўлиб, даъвогар томонидан кредитнинг мақсадлилиги ўрганилганда, кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлиги аниқланиб, ушбу юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, суд жавобгар вакилларининг ишни ИПКнинг 107-моддаси 1-қисмининг 51-моддасига асосан кўрмасдан қолдириш ҳақидаги важлари келишмайди. Чунки, ишни кўрмасдан қолдиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм суғурта товон пули ва ****** сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ****** сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ********дан даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига ******** сўм суғурта товон пули ва *******сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ********дан: - республика бюджетига ****** сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********