Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2401/3129 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК Ответчик / Подсудимый
Source ID 09def067-f9a1-495f-8567-7e614e59565f Claim ID PDF Hash cb3ecbbf67305893... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
нинг 113-моддаси нинг 113 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
Ушбу Кодекснинг 116-моддаси Ушбу Кодекс 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2401/3129-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 11 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар АТБ “АГРОБАНК” томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари О.Муродов, А.Шербоев, Ш.Алланов (ишончнома асосида), жавобгарлар “DE R L CE” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари З.Ҳасанов (шахсий маълумотнома асосида), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили Ж.Душанов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “АГРОБАНК” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Зокиржон қизи Асалхон” масъулияти чекланган жамияти ва “DE R L CE” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўртасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2022 йил 16 сентябрда расмийлаштирилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2025 йил 7 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Х.Шодиев ва “Зокиржон қизи Асалхон” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Суднинг 2025 йил 27 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, мулк гаровга қўйилиши мумкин эмаслиги, қонун билан тақиқланганлиги, даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари давлат томонидан молиялаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 0046-х/05-сонли қарорлари ижроси 2 таъминланмаганлиги, шартноманинг кредит шартномасининг 3.2-бандига асосан нодавлат мактабгача таълим муассасасининг бино иншоатлари даъвогардан олинган кредит эвазига гаровга қўйилиши лозимлиги, ҳозирги кунда олинган кредит тўлиқ гаров билан таъминланмаганлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг жавоб хатларига асосан ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш лозимлиги сўралганлиги, тарафлар ўртасида тузилган давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг 5.2.10-бандига асосан битимнинг амал қилиш муддати тугамасдан инвестиция объектини бегоналаштириш (олди-сотди, ҳадя қилиш) бўйича шартнома тузмаслик, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерик алмаштирилиши ҳолатлари бундан мустасно эканлиги назарда тутилганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, ипотека шартномаси қонун ҳужжатларига зид равишда расмийлаштирилганлиигини, гаровга қўйиш қонун асосида тақиқланганлигини, даъвогарнинг қонуний манфаатлари бузилганлигини, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга эътибор қаратмаганлигини, далилларга нотўғри баҳо берилганлигини, жавобгарлар билан тузилган ипотека шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар (“DE R L CE” нодавлат мактабгача таълим муассасаси) раҳбари ипотека шартнома қонуний расмийлаштирилганлигини, олинган кредит маблағини муассасанинг моддий таъминотига сарфлаганлигини, кредит маблағларини ўз вақтида тўлаб келаётганлигини маълум қилиб, шикоят юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ) вакиллари шикоятда қайд этилган важларга ўз эътирозларини билдириб, даъво асоссиз эканлигини, ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асослар йўқлигини, шартнома тарафлар ўртасида ихтиёрий тузилганлигини, Мактабгача таълим вазирлиги шартнома тузишга розилик берганлигини, нотариал ҳаракат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганлигини, биринчи инстанция суди иш ҳужжатлари ва далилларни текшириб, асосли хулосага келганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси палата, жавобгар ва ишга жалб этилган учинчи шахсларга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 3 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактаблгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимида янада кенгроқ қамраб олинишини ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ривожлантириш ва давлат-хусусий шериклигини рағбатлантириш, тадбирларини молиялаштиришда йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида очиладиган ҳисобварақларида жамғариш, махсус ҳисобварақларни шакллантириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг эквиваленти 100,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги босқичмабосқич ажратиладиган маблағлари, Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллабқувватлаш учун Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган 100,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа доноларнинг хайрия ионлари, кредитлар (қарзлар) ва грантлар ҳамда бошқа даромадлар белгиланган. Мазкур Қарорга асосан “Мактабгача таъдим соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, унга кўра давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битим – томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома эканлиги қайд этилган. Қарор ва Низомда белгиланган шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (давлат шериги) ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси (хусусий шерик) ўртасида 2019 йил 6 майда мактабгача таълим соҳасида Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим имзоланган бўлиб, ушбу битимнинг 3.1-бандида Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Оққамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонида 100 ўринли нодавлат таълим муассасасини инвестиция киритиш асосида ташкил этиши, 4 3.2-бандида лойиҳанинг умумий қиймати 3 203 561 281 сўм, шундан 2 180 000 000 сўм имтиёзли кредит маблағлари ва 1 023 561 281 сўмни ташкил қилиши ва хусусий шерикнинг инвестиция мажбуриятлари мазкур битимнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.1-бандида мазкур битим имзоланган кундан бошлаб кучга кириши ва 30 (ўттиз) йил давомида 2049 йилгача амал қилиши кўрсатилган. АТБ “Агробанк” Қашқадарё вилоят бошқармаси Касби филиали кредит комиссиясининг 2020 йил 6 ноябрдаги 1-сонли мажлис қарорига кўра жавобгар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасининг давлат-хусусий шерикчилиги доирасида кредит маблағи ажратиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилиб, ушбу қарорнинг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек мактабгача таълим соҳасида давлат хусусий шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида 2018 йил 21 ноябрдаги 0046-х/05-сонли қарорига асосан Касби тумани ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги Х-1519/02-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 28 августда 225-944/05-сонли Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, хусусий шерик “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ўртасида Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида тузилган битимга асосан Касби туманидаги “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидаги мавжуд бинони замонавий типда НМТ биносини қуриш ва тегишли жиҳозлаш “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасига Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағи ҳисобидан 15 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан йиллик фоиз устама тўлаш шарти асосида кредитни қайтариш таъминотига Касби тумани, “Дўстлик” МФЙда жойлашган Хасанов Зокир Иззатуллаевичга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни 2 325 061 565 сўмга бино гаров шартномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 1 090 000 000 сўм кафиллик шартномаси ҳамда нодавлат таълим муассасаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг НТМ биносини гаровга тақдим этган ҳолда 2 180 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш белгиланган Шунга асосан жавобгар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси АТБ “Агробанк” Касби филиали ўртасида 2020 йил 16 ноябрда кредит шартномаси имзоланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 15 йил муддатга 2 180 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 3.2-бандига асосан кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Касби тумани, “Дўстлик” МФЙда жойлашган Хасанов Зокир Иззатуллаевичга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси” 2 325 061 565 сўмга баҳоланиши, гаров шартномаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 1 090 000 000 сўм кафиллик шартномаси ҳамда нодавлат таълим муассасаси қуриб битказиб 5 фойдаланишга топширилгандан сўнг НТМ биносини ҳисобга олган ҳолда таъминлаши назарда тутилган. Касби тумани, “Дўстлик” МФЙ манзилида жойлашган Хасанов Зокир Иззатуллаевичга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси” гаровга қўйилган. Бундан ташқари, кредит шартномаси юзасидан жамғарма, банк ҳамда жавобгар ўртасида 2020 йил 4 декабрда 2020/К-4967-сонли уч томонлама кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу маблағлар эвазига қурилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси 2022 йилда қуриб битказилиб, 2022 йил 3 августда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси амалда таъминланиб, лойиҳа учун ажратилган кредит маблағи давлат томонидан молиялаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан нодавлат таълим муассасаси фойдаланишга топширилганидан сўнг тарафлар ўртасида тузилган давлат-хусусий шерикчилик битими, кредит шартномаси ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда банк (даъвогар)га гаров таъминоти сифатида тақдим этилмаган ва шартнома расмийлаштирилмаган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 15 сентябрда 1218-сонли (кредит суммаси 1 365 673 150 сўм) кредит шартномаси имзоланган бўлиб, кредитнинг предмети ва объекти хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш мақсадида умумий овқатланиш объектига жиҳозлар ва инвентарлар сотиб олиш бўлган. Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2022 йил 16 сентябрда хусусий фаолият билан шуғулланувчи нотариус томонидан АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси ҳамда “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ўртасида Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Оққамиш” ҚФЙ, Зулфия кўчаси, 1-уйда жойлашган (касдастр рақами 18:03:10:03:01-3106-сонли) 100 ўринли давлатхусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси бино иншоатларини ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кредит ва кредит фоизларини сўндирилгунга қадар гаровга қўйиш бўйича ипотека шартномаси имзоланган. Банк томонидан шартнома шартларини лозим даражада бажарилиб, жавобгарга кредит маблағи ажратилган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 1 214 000 000 ўм миқдорида кредит қарздорлиги вужудга келган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2401/424-сонли иши бўйича 2024 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Z KIR N QIZI S L N” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Кибриёна Фарангиз Асл Бизнес” хусусий корхонасидан 1 214 000 000 ўм миқдоридаги кредит қарздорлиги, 51 565 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 34 000 сўм почта харажатлари ундирилиб, ундирув 2022 йил 6 16 сентябрдаги ипотека (гаров) шарномасига асосан гаровга олинган “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасининг Касби тумани, Оққамиш ҚФЙ, Зулфия кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган (кадастр рақами 18:03:10:03:01-3106-сонли) 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасига тегишли бино иншоатларига қаратилган. Даъвогар мазкур ипотека шартномаси қонунчилик талабларига зид равишда тузилганлиги, давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо этилган мактабгача таълим муассасаси бино иншоатлари АТБ “Агробанк”дан олинган кредит маблағи эвазига қурилганлиги ва гаровга қўйилиши лозимлиги сабабли ушбу ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Биринчидан, биринчи инстанция суди даъво аризасида кўрсатилган асосларни тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларини, давлатхусусий шериклик асосида тузилган битимда кўрсатилган тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун талабларини тўлиқ ўрганиб чиқмаган ва далилларга лозим даражада баҳо бермаган. АТБ “Агробанк” Қашқадарё вилоят бошқармаси Касби филиали кредит комиссиясининг 2020 йил 6 ноябрдаги 1-сонли мажлис қарорида ва тарафлар ўртасида 2020 йил 16 ноябрда тузилган кредит шартномасининг 3.1-бандида жавобгар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси зиммасига кредит маблағи ҳисобидан барпо этиладиган нодавлат таълим муассасаси қуриб битказиб фойдаланишга топширилгандан сўнг НТМ биносини ҳисобга олган ҳолда кредит ажратилиши ва кейинчалик гаровга қўйилиши назарда тутилган. Иккинчидан, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда давлат-хусусий шериклик объектига бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказиш пайти, хусусан: давлат-хусусий шериклик объекти фойдаланишга топширилган пайт; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугалланган пайт; давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган бошқа вақт кўрсатилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (давлат шериги) ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси (хусусий шерик) ўртасида 2019 йил 6 майда мактабгача таълим соҳасида Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимнинг 4.1-бандида мазкур битим имзоланган кундан бошлаб кучга кириши ва 30 (ўттиз) йил давомида 2049 йилгача амал қилиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган битимда давлат-хусусий шериклик объектига бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказиш пайти объекти фойдаланишга топширилган пайт ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган бошқа вақт кўрсатилмаган Мазкур ҳолатда жавобгарга давлат-хусусий шериклик объектига бўлган мулк ҳуқуқи ўтказилмаган ва жавобгар томонидан ушбу битим ҳамда қонун ҳужжати талабларига зид равишда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бино учинчи шахслар фойдасига гаровга қўйилган. 7 Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги” Қарори 34-бандининг ўн иккинчи хатбошисида битим амал қилиш муддати давомида хусусий шерик томонидан унга тегишли бўлган мулкни тасарруф этиш, шу жумладан бошқа мажбуриятлар бўйича гаровга қўйиш ман этилади (ушбу низомнинг 12-13-бобларида кўрсатилган шакллардан ташқари), бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно эканлиги белгиланган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 6-иловасига асосан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги” Қарорининг 34-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги “қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди” сўзлари “қилиш муддати давомида хусусий шерик томонидан унга тегишли бўлган мулкни тасарруф этиш, шу жумладан гаровга қўйиш ман этилади (ушбу низомнинг 12-13-бобларида кўрсатилган шакллардан ташқари)” сўзлари билан алмаштирилган. Тарафлар ўртасида ўртасида тузилган битимнинг 5.2.3-бандида хусусий шерикнинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида фаолияти давомида қонун ҳужжатлари, шу жумладан давлат талабларига риоя этиши лозимлиги назарда тутилган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 15 сентябрда 1218-сонли кредит шартномасини тузишда ва тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрдаги ипотека шартномасини расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда ҳаракат қилган. Ҳолбуки, Қарор ва Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (давлат шериги) ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси (хусусий шерик) ўртасида 2019 йил 6 майда мактабгача таълим соҳасида Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим ҳамда АТБ “Агробанк” Касби филиали ўртасида 2020 йил 16 ноябрда кредит шартномаси имзоланган. Шу сабабли ҳам судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 5.2.9-бандида қайд этилган хусусий шерик мазкур мулкни гаровга қўйишга ҳақли эканлиги ҳақидаги шартлар билан келишмайди. Биринчи инстанция суди эса низонинг ушбу ҳолатларига эътибор қаратмаган ва далилларга нотўғри баҳо берган. Тўртинчидан, тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 5.2.10-бандида битимнинг амал қилиш муддати тугамасдан инвестиция объектини бегоналаштириш (олди-сотди, ҳадя) бўйича шартнома тузмаслик, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерик алмаштирилиши ҳолатлари бундан мустасно эканлиги назарда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 январдаги 05-41-8-сонли хатида тарафлар ўртасида 2019 йил 6 майда 0225-944/05-сонли мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий 8 шерикчилик тўғрисида қиймати 3 203.6 млн сўмга тенг битим тузилганлиги, мазкур битимнинг 5.2-10-бандида битимнинг амал қилиш муддати тугамасдан инвестиция объектини бегоналаштириш (олди-сотди, ҳадя қилиш) бўйича шартнома тузмаслик, хусусий шерик мазкур объектни гаровга қўйишга ҳақли эканлиги, бунда хусусий шерик мазкур мулкни фақат мазкур битим доирасида олинадиган кредит учун гаровга қўйишга ҳақли эканлиги назарда тутилганлиги, бошқа мақсадлар учун олинган тижорат кредити бўйича гаровга қўйишга ҳақли эмаслиги маълум қилинган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 15 сентябрда тузилган 1218-сонли (кредит суммаси кредит шартномаси бўйича хусусий шерик “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасининг мол-мулки гаровга қўйилган. Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2024 йил 29 августдаги 180024000246-сонли АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё вилоят минтақавий филиалига юборган таклиф хатида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16 майдаги 4-1801-2401/424-сонли ижро варақасига асосан ундирувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қашқадарё минтақавий филиали фойдасига қарздор “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча қарздорлар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси ҳамда “Кибриёна Фарангиз асл бизнес” хусусий корхонаси ҳисобидан 1 265 599 000 сўм кредит қарздорлигини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш бўйича қўшимча жавобгар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган Касби тумани, Оққамиш ҚФЙ, Зулфия кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган (кадастр рақами 18:03:10:03:01-3106-сонли) 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасига тегишли бино иншоатлар аукцион савдосида белгиланган муддатда сотилмаганлиги сабабли ушбу объектни 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолатда 1 575 000 000 сўмда қолдириб, балансга олиш сўралган. Бу эса келгусида давлат-хусусий шерикчилик битими асосида лойиҳалаштирилган объектнинг бегоналаштирилишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 113-моддасига кўра битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 114-моддасига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ушбу Кодекснинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. 9 Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга номулкий тусдаги даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган 10 хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 113, 114, 116-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 299, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар АТБ “АГРОБАНК” томонидан берилган кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “АГРОБАНК” манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарлар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган реестрга 20220270004233-сонли рақам билан қайд этилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасидан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи; Даъвогар АТБ “АГРОБАНК” фойдасига 79 700 сўм почта харажати, 1 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар АТБ “АГРОБАНК” ҳисобига ортиқча тўланган 185 000 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 28 февралда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича жавобгарлар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Z KIR N QIZI S L N” масъулияти чекланган жамияти ва “DE R L CE” нодавлат таълим муассасасига нисбатан хусусий ажрим чиқарилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Судьялар Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов