Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8800 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ХХХХХХ давлат муассасаси
Source ID 7a86cb48-d8c4-4dd4-845e-3c33def0dc00 Claim ID PDF Hash 4a1794ad4d9eeed5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳар 2025 йил 11 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХ раислигида, ХХХХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХХХХХ (26.03.2025 йилдаги ХХХХХХХ-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХ давлат муассасасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “ХХХХХХ (бундан буён матнда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХ давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан 40 646 000 сўм қарздорлик, 13 067 098 сўм пеня ва почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар, Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 24.01.2025 йилда “Табиий газни улгуржи истеъмилчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича” ХХХХХХХ-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса шартнома кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шарномада назарда тутилган мажбурият тўлиқ бажарилиб, жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлсада, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажармаган, яъни истеъмол қилинган табиий газ тўловини ўз муддатида амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилган, бироқ жавобгар талабномада кўрсатилган муддатда қарздорликни бартараф қилмаган. Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 24моддасига биноан т[ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] арафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида истеъмолчи мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб берилган табиий газдан бўлган 40 646 000 сўм асосий қарз, 2 613 420 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 074 261,96 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХХХ давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “ХХХХХХ фойдасига 40 646 000 сўм қарздорлик (ҳ/р: ХХХХХХ), 2 613 420 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати (ҳ/р: ХХХХХХ) ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХХХХ давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 074 261,96 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХ