← Назад
Решение #2848671 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14005-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *******нинг даъвогар «*******»
АТБнинг манфаатида, жавобгар «*******» фермер хўжалигига нисбатан берган
жами 77 980 872 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида, аааааа (ишончномага асосан) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
******* «*******» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб
юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «*******» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарздор
ёки жавобгар деб юритилади)га 2024 йил 10 сентябрдаги кредит шартномаси
бўйича 98 927 871 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, бироқ
шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги
натижасида 2025 йил 13 октябр ҳолатига кредит қарзидан 75 378 756 сўм, фоизидан
қарзи 2 602 116 сўмни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга
қарамай шу кунга қадар кредитга хисобланган фоизларни тўламасдан
келаётганлигини баён этиб, қарздордан банк фойдасига 2 602 116 сўм кредит
фоизидан
қарзи
жами
77 980 872 сўмни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан
бугунги кундаги қадар кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, кредитнинг
асосий қарзи тўланмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурорнинг ёрдамчиси даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, даъвогар вакилининг ва прокурор ёрдамчисининг иш бўйича
кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Даъвогар (Банк) билан Жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 10
сентябрда кредит шартномаси тузилган.
2
Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 60 ойга, 14 фоиз тўлаш шарти билан
билан 98 927 871 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган
кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда
тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк томонидан Қарз олувчига 98 927 871 сўм кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва
унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан
ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ўз мажбуриятни лозим даражада
бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзига
хисобланган фоизларни ўз муддатида тўлаб бормаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган
бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Ваҳоланки, кредит фоизини қайтариш графига қарздор томонидан бузиб
келинган бу ҳолат ишдаги ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар кредит қарзларини ва унга ҳисобланган
фоизларини тўлаб бермаганлиги ёхуд бу қарзларни инкор этувчи даллилар тақдим
этилмаганлиги сабабли, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд
этилганларга
мувофиқ,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 75 378 756 сўм кредит қарзи,
2 602 116 сўм кредит фоизини ундиришни, Республика бюджетига
1 559 617 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
3
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб
суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*******» фермер хўжалигидан:
- даъвогар «*******» АТБ фойдасига 75 378 756 сўм кредитнинг асосий
қарзи, 2 602 116 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 1 559 617 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов