Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10215 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID be6be050-4885-4fd9-966f-484416094377 Claim ID PDF Hash 4f9bc5009317e222... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш Судья: ****** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ****** йил ****** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, даъвогар вакили ****** (****** йил ******* асосида), жавобгар вакиллари ****** (******), адвокат ****** (****** йил ******* ордер ва ****** йил ***** ишончнома асосида)нинг иштирокида, ******нинг ****** манфаатида жавобгар ******дан ****** сўм ундириш ва ****** шартномаси тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм ундиришни ва уни ****** шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, савдо комплекси ҳудудида жавобгарнинг савдо дўкони жойлашганлигини, бироқ жавобгар ижара шартномаси тузмасдан савдо комплекси инфратузилмасидан фойдаланиб келаётганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, савдо комплексининг инфратузилмаси талабга жавоб бермаслигини, қолаверса даъвогарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ****** йил ***** куни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўрадилар. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ****** ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг ******* қарори билан ****** юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. ****** туман ҳокимининг ******* қарори билан ******га ****** шаҳарчаси ****** ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захира ерлари фонди ҳисобида турган ер майдонидан “******” қурилишига доимий фойдаланиш учун ****** ер майдони ажратилиб берилган. Мазкур қарор ****** ******-сонли қарори билан маъқулланган. ****** туман ҳокимининг ****** қарорининг 2-бандига асосан ****** томонидан қуриб битказилган ****** шаҳарчаси ****** кўчасида жойлашган умумий ер майдони ****** кв.метр, шундан қурилиш ости майдони ****** кв.метрдан иборат “******” фойдаланишга қабул қилинган ва унга нисбатан ******нинг эгалик ҳуқуқи белгиланиши қайд этилган. Бундан ташқари, ****** туман ҳокимининг *******сонли қарори билан ****** ҳудудидаги қарор иловасида номлари қайд қилинган жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуриб битказилган ****** шаҳарчаси ****** кўчасида жойлашган умумий ер майдони ****** кв.метр, шундан қурилиш ости майдони ****** кв.метрдан иборат “******” фойдаланишга қабул қилиниши ва уларга нисбатан қарор иловасида номлари қайд қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилганлиги қайд этилган. Мазкур қарор иловасида жавобгарнинг номи ҳам қайд қилинган. Бироқ, жавобгар савдо комплекси ҳудудида ****** квадрат метрдан иборат кўчмас мулкка эгалик қилса-да, савдо комплекси билан шартнома тузмаган ва тўловларни тўламаган. Қарздорликни тўлаб бериш ва шартнома тузишни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Шундан кейин, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли Қарорининг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлашлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сонли қарори билан тасдиқланган “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 8-бандига кўра, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг маъмурияти (бундан кейинги ўринларда маъмурият деб юритилади) тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан ва уларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўловчилари ҳисобланади. ******нинг қарори билан ҳар бир йил учун бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари белгиланган. Унга кўра, умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитартехник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мевасабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари) учун тўловларнинг миқдорлари 1 квадрат метр учун ****** йилда ****** сўм, ****** йилда ****** сўм, ****** йил ******* ойигача ****** сўм, ****** йил ***** ойидан ***** сўм қилиб белгиланган. Бироқ, ****** ****** туман филиалининг ****** йил ****** маълумотномасига кўра, жавобгарнинг савдо дўкони биносининг қурилиш ости майдони **** квадрат метрдан иборатлиги ва бозор ҳудудининг қисмида эканлиги маълум бўлди. Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг кўчмас мулки жойлашган ****** квадрат метрдан келиб чиқиб, жами ****** сўм қарздорлик ҳисобланиши қисмини асосли деб ҳисоблайди. ******нинг ****** йил ******даги ****** хатида ****** томонидан ****** тумани ****** кўчаси ***-уйда жойлашган савдо-мажмуаси бўйича **** гектар ер майдони учун *********** йиллар ҳамда ****** йил ******ча бўлган даврда ер солиғи ҳисоботи тақдим қилиниб, ҳисобланган солиқлар тўлаб келинганлиги маълум қилинган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, уни қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм ундиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгарни ****** шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 12-бандида шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Низомнинг 10-бандига кўра, ижара тўловлари ундирилиши маъмурият ва ижарачи ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган ижара шартномасига асосан амалга оширилади. Бозор томонидан унинг ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тўловларни ҳокимлик томонидан қабул қилинган қарорлар билан тасдиқланган миқдорда амалга ошириш талаб этилади. Низом талабига кўра, бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шартнома асосида ундирилиши белгиланганлиги боис, тадбиркорлик субъектлари бозор маъмурияти билан бозор инфратузилмасидан фойдаланиш ҳақида шартнома тузишга мажбур ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш Қоидаларининг 21-бандида, савдо субъектлари савдо фаолиятини амалга оширишда турғун савдо шохобчаси ижараси тўғрисидаги шартномага ва ижара тўлови тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатга, юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши кераклиги, ижара тўловини ўз вақтида тўлашга мажбурлиги белгиланган. Бироқ, жавобгарга тегишли савдо дўкони савдо комплекси ҳудудида жойлашган бўлса-да, жамиятнинг шартнома тузиш ҳақидаги таклифи оқибатсиз қолдирилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгарни ****** шартномаси тузишга мажбур қилиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ва 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига ****** сўм асосий қарз ва ******* сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ****** ******нинг ери ва инфратузилмасидан фойдаланиш тўғрисида шартномани тузишга мажбур қилинсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ******дан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******