← Назад
Решение #2848678 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5694-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 11 ноябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов
котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида
“RAXIMOV DILMUROD MIRZOXID O‘G‘LI” якка тартибдаги тадбиркордан
50 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 3 063 577 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Омонов
(03.11.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар Д.Рахимов
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси
(кейинги
ўринларда
“палата”
деб
аталади)
“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво киритиб, “RAXIMOV
DILMUROD MIRZOXID O‘G‘LI” якка тартибдаги тадбиркордан 50 000 000 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 3 063 577 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарзини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор
қилинган
палата
суд
мажлисига
келмади
ва судда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, палата даъво
аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. шбу
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси
170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар
асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
судга даъво киритилгандан кейин жавобгар мавжуд 3 063 577 сўм фоиз
қарздорликнинг 596 000 сўм қисми 31.10.2025 йилда қопланганлигини,
қолган
2 467 577
сўм
фоиз
қарздорлик
бугунга
қадар
қопланмаганлигини,
муқаддам Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг 07.03.2025 йилдаги 4-1202-2501/1193-сонли иқтисодий иш
бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгардан банк
фойдасига
2 238 564
сўм
фоиз
қарздорлиги
ундирилиши
белгиланганлиги, шартноманинг 4.3.3 бандида қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк асосий қарздорликни
муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланганлиги, жавобгар
омонидан
фоиз
қарздорликларни
тўлаш
мунтазам
кечиктирилаётганлиги
сабабли
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни, жавобгардан 2 467 577 сўм фоиз қарздорлик ва
муддати келмаган 50 000 000 сўм асосий кредит қарздорлигини
муддатидан олдин ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан
олиб, молиявий имконияти бир оз ёмонлашганлиги сабабли кредит
қарздорликларни вақтида тўлай олмаганлигини, тез кунларда фоиз
қарздорликларни бартараф этишини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар банк Сирдарё банк хизматлари
маркази (БХМ) ва жавобгар ўртасида 26.06.2024 йилда 820-сонли
гаровсиз кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар-“қарз олувчи”га
50 000 000 сўм қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг
фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Мазкур кредит шартномаси 84 ой (25.06.2031 йилгача) муддатга,
24 ой имтиёзли давр билан йиллик 18% фоиз устама тўлаш шарти билан
ҳар ойнинг 05-санасигача фоиз қарзини тўлаш шарти билан тузилган.
Даъвогар даъво аризада жавобгардан 3 063 577 сўм фоиз
қарздорлигини ундиришни сўраган.
ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари
билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул
ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар
тўланиши керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада
белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада
назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъво киритилган пайтда ҳақиқатан ҳам
жавобгарнинг кредитга ҳисобланган 3 063 577 сўм фоиз қарздорлиги
бўлган.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 063 577 сўм фоиз
қарздорлигини ундириш талабини асосли.
Бироқ, судга даъво киритилгандан жавобгар томонидан 31.10.2025
йилда 596 000 сўм фоиз қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилган.
Қолдиқ фоиз қарздорлик 2 467 577 сўмни ташкил қилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман бартараф
қилинганлиги сабабли суд даъво аризадаги
3 063 577 сўм фоиз
қарздорлигини ундириш талабини ҳам қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 2 467 577 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим
топади.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгардан
муддатидан
олдин
50 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.3.3 бандида қарз тўловчи томонидан мазкур кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя
этилмаганлиги оқибатида даъвогар
жавобгардан муддати келмаган
50 000 000 асосий кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Судга
даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар фоиз қарздорликни тўлиқ
қопламаган.
Шунингдек, муқаддам жавобгар томонидан кредит шартномасида
белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги учун
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
4-1202-2501/1193-сонли
иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 238 564 сўм кредит фоиз қарзи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, даъвогарнинг жавобгардан 50 000 000 сўм
асосий қарздорликни муддатидан олдин ундириш талаби асосли.
Жавобгарнинг кредит тўловларини мунтазам кечиктирганлиги,
график
тўловлари
бўйича
мажбуриятларни
лозим
даражада
бажармаганлиги иш ҳужжатлари ҳамда тараф(лар) кўрсатмалари билан
ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 50 000 000 сўм асосий
қарздорликни
муддатидан
олдин
ундириш
талабини
тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан 50 000 000 сўм асосий қарздорликни
муддатидан олдин ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
ИПКнинг 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат
божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ,
ҳисобланган 1 061 271 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклаб,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 736, 744-моддалари,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, 118, 170,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг АТ “Микрокредитбанк” манфаатидаги даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “RAXIMOV DILMUROD MIRZOXID O‘G‘LI” якка тартибдаги
тадбиркордан АТ “Микрокредитбанк” фойдасига 2 467 577 сўм фоиз
қарздорлик, муддати келмаган 50 000 000 сўм асосий қарздорлик,
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
“RAXIMOV
DILMUROD
MIRZOXID
O‘G‘LI”
якка
тартибдаги
тадбиркордан Республика бюджетига 1 061 271 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.Сулайманбекова