Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/6376 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID beecf2ae-7eda-4cb2-ba15-853f76a46f99 Claim ID PDF Hash 45a89bc24c4bca09... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онунининг 57-моддаси онуни 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6376-сонли иқтисодий иш ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И М И (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Зомин тумани 2025 йил 11 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO T-QURILIS B NK”нинг қарздор “OBOD N VB OR” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан аризачи вакили – С.Жўрабоев (2025 йил 3 мартдаги 40-02/24-сонли ишончномага асосан) иштирокида, қарздор вакиллари ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида мобиль конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO T-QURILIS B NK” (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади)нинг қарздор “OBOD N VB OR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлашни сўраган. Мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий суди томонидан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилиб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 20 октябрга суд муҳокамасига тайинланган ва суднинг 2025 йил 2 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб 1-тоифали суд бошқарувчи С.Ахмедов тайинланган. Мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиши давомида қарздор юридик шахс сифатида Жиззах вилояти, Зомин туманида давлат рўйхатидан ўтганлиги аниқланиб, суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишни тегишлилиги бўйича қарздор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойидаги Зомин туманлараро иқтисодий судига ўтказиш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий иш қарздор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойи Зомин туманида эканлигини инобатга олиб, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 11 ноябрга суд муҳокамасига тайинланган. Бугунги суд мажлисида аризачи вакили мобиль конференцалоқа режимида иштирок этиб, ўз сўзида қарздор жамиятининг фаолияти ўрганиб чиқилганлигини, иш ҳужжатларида Зомин туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг 2025 йил 29 августдаги 37-2/25-сонли хатига асосан қарздор жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарорига асосан тугатилганлигини, бугунги кунда фаолият юритмаётганлигини маълум қилганлигини инобатга олиб, мазкур иқтисодий иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. уд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси қарздорнинг юридик манзилига юборилганлиги, аммо қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди деб почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги, бундан ташқари Зомин туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг 2025 йил 29 августдаги 37-2/25-сонли хатига асосан қарздор жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарорига асосан тугатилганлигини, бугунги кунда фаолият юритмаётганлиги аниқланди. Шунингдек, бугунги суд мажлисида муваққат бошқарувчи С.Ахмедов ҳам иштирок этмади ва иш ҳужжатларида қарздор жамиятнинг фаолияти бўйича олиб борилган ишлари юзасидан ҳисоботларни судга тақдим қилганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қарздор вакиллари ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, аризачи киритган аризаси бўйича иш юритишни тугатишни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатини аризачи зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи “Банк” ва қарздор ўртасида 2018 йил 20 июлда 521-сонли ҳамда 2019 йил 22 январда 34-сонли кредит линиясини очмасдан кредит бериш шартномаси тузилганлигини, ушбу кредит шартномасига асосан аризачи томонидан қарздорга 12 ой имтиёзли давр билан, 60 ой муддатга, яъни 2023 йил 15 июлгача қайтариш ва йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағни тўлдириш учун ҳаммом ташкил этиш мақсадида қурилиш моллари, жиҳозлар сотиб олиш учун 400 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида “Гаровга қўювчи” Зомин тумани, Зомин шаҳарчаси, “Қайирма” МФЙда доимий рўйхатда туриб яшовчи Мажитов Саитқулга тегишли бўлган кадастр рақами 13:08:01:04:01:1025 бўлган, Зомин тумани, “Навбаҳор” МФЙ, Эски боғ кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган нотурар жой биноси мулк ҳуқуқи билан Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Б.Суюнбоев томонидан 2025 йил 2 мартдаги 202301553002161-сонли реестр билан қайд қилинган ипотека (гаров) шартномасига мувофиқ гаровга қўйилган. Қарздор томонидан кредит шартномаларида белгилаб берилган мажбуриятларни бажармасдан 2018 йил 20 июлда 521-сонли кредит шартномаси 645 030 000 сўм ҳамда 2019 йил 22 январда 34-сонли кредит шартномаси бўйича 44 430 000 сўм миқдорида кредитнинг асосий қарзи ва фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, мазкур қарздорликларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2-1303-2301/2118-сонли иш бўйича 44 430 000 сўм ва 2-1303-2301/2119-сонли иш бўйича 645 030 000 сўм ундириш юзасидан 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорлари чиқарилганлиги, унга кўра кредит қарзларини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкига қаратиш белгиланган ва ижро ҳужжати мажбурий ижро бюронинг Зомин туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюронинг Зомин туман бўлими томонидан қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилганлигини, гаров мулки (ҳаммом биноси) электрон онлайн-аукцион савдосида сотилмаганлиги учун мажбурий ижро бюросининг таклиф хатига асосан қарздорликни қоплаш эвазига мулк шаклида банк балансига олинганлигини ва қолган 332 047 616,91 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини ундиришни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, аризачи томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлашни сўраганлиги, Фориш туман иқтисодий суди томонидан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилиб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 20 октябрга суд муҳокамасига тайинланган ва суднинг 2025 йил 2 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб 1-тоифали суд бошқарувчи С.Ахмедов тайинланган. Муваққат бошқарувчи С.Ахмедов томонидан судга тақдим этилган қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлили бўйича хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, қарздор жамиятнинг кредиторларининг 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан аризачининг қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича аризаси маъқулланган. Бироқ, иш ҳужжатларини ўрганиш давомида қарздорнинг Зомин туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг 2025 йил 29 августдаги 37-2/25-сонли хатига асосан қарздор жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 170-сонли қарорига асосан тугатилганлигини, бугунги кунда фаолият юритмаётганлиги аниқланди. Юқорида кўрсатилган Қонуннинг 57-моддаси биринчи қисмида, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади деб кўрсатилганлиги, унга кўра, суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, ташқи бошқарув тартибтаомили жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида қаноатлантирилганда. Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 57-моддаси иккинчи қисмида, суд қонунга мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиши мумкинлиги белгиланган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 4-бандида, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми 13-бандида, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Аризачи томонидан судга ариза беришдан олдин Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи тўлаганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, аризачи томонидан ариза беришдан олдин тўлаб чиқилган 1 236 000 сўм давлат божини қайтаришни лозим топади. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда ариза тақдим этишда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 1 236 000 сўм давлат божини қайтаришни, шунингдек аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 170, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Аризачи акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO TQURILIS B NK”нинг қарздор “OBOD N VB OR” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга дори иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Ариза тақдим этишда олиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO T-QURILIS B NK”нинг зиммасида қолдирилсин. Ариза тақдим этишда олиндан Республика бюджетига тўлаб чиқилган 1 236 000 сўм давлат божи акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO T-QURILIS B NK”га қайтарилсин. Акциядорлик тижорат банки “O’ZBEKISTON S NO T-QURILIS B NK”нинг ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим бўйича ижро варақаси дарҳол берилсин. Ушбу ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов