← Назад
Решение #2848683 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 711 | — | code_article | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онунинг | 19 | — | law | |
| процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4792-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 11 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта
ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор
«АЛИМОВ ФАХРИДДИН ИЗЗАТОВИЧ»нинг жавобгар – «РОМИТАН
ТУМАН
ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ»
давлат
муассасасидан жами 40000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар вакили иштирок этмади), жавобгар
вакили – Х.Ахтамов (ишончнома асосида) иштирокида (мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро вилоят молия бош бошқармаси ва
Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармалари вакили иштирок этмади)
Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор «АЛИМОВ ФАХРИДДИН
ИЗЗАТОВИЧ» манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар - «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан 30000000 сўм асосий қарз,
10000000 сўм пеня ҳамда адвокатлик тўлови, жами 40000000 сўм ундиришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардоор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодекси
128,
170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Олинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида
2022 йил04 февралда 15-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан
жавобгарга жами 30000000 сўмлик транспорт юк ташиш хизматлари
кўрсатилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган
талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, шу сабабли, 10000000 сўм пеня
ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олишини, ҳаққиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, уни тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини, корхона 2022 йил 01 июндан бошлаб шартномаларни
ғазначиликдан ўтказиш тартиби белгиланганлигини, 2022 йилда тузилган
шартнома ушбу тартибдан олдин тузилганлиги сабабли, ғазначиликдан
ўтказилмаганлигини, чунки у пайтда ғазначиликкдан ўтказиш талаб
қилинмаганлигини, унитар корхона вақтида шартномалар тўғридан тўғри
тузилганлигини, чунки корхона пудрат ишларини бажариш учун қўшимча
кучларни жалб этганлигини ва пудрат шартномаларини бажаришда шартнома
асосида юк ташувчиларни жалб қилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш
учун муддат беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдигган учинчи шахслар – Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тараф вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб
равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – якка
тартибдаги тадбиркор «АЛИМОВ ФАХРИДДИН ИЗЗАТОВИЧ» (шартнома
матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар – «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» унитар корхонаси (шартнома матнида
“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 04 февралда 15-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га машина-механизм
ва транспорт хизмати кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 711-моддаси биринчи
қисмига кўра, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи
томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб
бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк
жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 4-моддасида давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг
товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда
таъминлаш жараёни ва электрон дўкон — давлат харидларининг электрон
тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни
назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули
эканлиги, ушбу Қонунинг 19-моддасида давлат буюртмачилари деганда
бюджет буюртмачилари тушунилиши, уларга давлат органлари ва
муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар,
давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармалар тушунилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил
24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба
тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган
ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари
бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби
тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар
корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар
корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар эканлиги, Низомнинг
10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва
белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган
Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга
қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши,
Низомнинг 13-бандида эса шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг
«ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча
келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи
бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун
асос ҳисобланиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида шартнома тузилган вақтда жавобгарнинг ташкилийҳуқуқий шакли давлат муассасаси бўлиб ҳисобланмаган, шунингдек,
шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаган.
Даъвогар томонидан 2022 йилда кўрсатилган жами 30000000 сўмлик юк
ташиш хизматлари (битум ташиш) тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
электрон ҳисобварақ-фактуралар билан, ушбу шартномадан келиб чиққан
30000000 сўм миқдоридаги қарздорлик эса солиштирма далолатнома
маълумоти билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 2022 йилда
кўрсатилган хизматлардан 30000000 сўм асосий қарздорликни ундириш
талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим.
Даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 10000000 сўм пеня ундиришни,
шунингдек, адвокатлик хизмати учун тўловни ундиришшни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси
биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Суд, даъвогарнинг пеня ва адвокатлик хизмати учун ҳақ ундириш
талабини муҳокама қилиб, пенянинг ҳисоб-китоби (миқдори ва қайси даврлар
учун, қайси асосларга кўра ҳисобланганлиги) исботлаб берилмаганлиги, даъво
талабида адвокатлик хизмати суммаси эса кўрсатилмаганлиги сабабли, ушбу
талабни қаноатлантириш рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 74-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб
равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 711-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 176,
179 ва 180-моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «РОМИТАН ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан даъвогар - якка тартибдаги тадбиркор
«АЛИМОВ ФАХРИДДИН ИЗЗАТОВИЧ» фойдасига 30000000 сўм асосий
қарз, олдиндан тўланган 600000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш (протест
келитирш) мумкин.
Судья
Н.Зоиров