Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7974 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c4a991fe-36f2-42b4-ae7f-640453c8287d Claim ID PDF Hash 5f33f9738353f093... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПКнинг 311-моддаси ИПКнинг 311 law
аролик процессуал кодексининг 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7974-сонли иш А Ж Р И М (иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик судига ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида) Шеробод тумани 2025 йил 11 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар ***нинг жавобгар фуқаро *** ҳисобидан 10 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 5 000 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар *** (бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар фуқаро *** (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 5 000 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, уни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан бошқа судга ўтказишни, шу муносабат билан даъво ариза бўйича юритилган иқтисодий ишни иш юритишдан тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлидир. ИПК 25-моддасининг бешинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. ИПКнинг 311-моддасига асосан, талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилиши лозимлиги, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши лозимлиги белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил-колонияси билан жавобгар фуқаро *** ўртасида 15.09.2023 йилда “Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида”ги 85-сонли шартнома тузилган. Мазкур ҳолатда, суд мазкур иқтисодий ишда жавобгар фуқаро *** иштироки мавжудлиги ҳамда юқоридаги ҳолатда унинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари мавжудлигини инобатга олиб, иш материалларини тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига мазмунан кўриб чиқиш учун ўтказиш, иқтисодий суд иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 25,311,195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар ***нинг жавобгар фуқаро *** ҳисобидан 10 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 5 000 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий иш материаллари тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин. 4-1902-2502/7974-сонли иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин. Ажрим ҳақида тарафларга маълум қилинсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров