← Назад
Решение #2848701 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8918-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 11 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа
режимида
кўмаклашаётган
суд
ходими
Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар
“***” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта компаниясидан уғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
жавобгар вакили * (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти
шаклидаги суғурта компанияси (матнда жавобгар деб юритилади)дан
30.611.000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ суд мажлисига
қадар ариза билан мурожаат қилиб, Палата билан тузилган шартнома
муддати тугаганлиги сабабли эътиборсизлик билан судга даъво аризаси
берилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб,
даъво аризасига илова қилинган Палата гувоҳномаси сохталаштирилганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва Палата ўртасида
2024 йил 11 сентябрда тузилган аъзолик тўғрисидаги шартноманинг амал
қилиш муддати бир йил муддатга, яъни 2025 йил 11 сентябрга қадар
белгиланган. Даъво аризасида илова қилинган даъвогарнинг Палатага
аъзолиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати 2025 йил
11 декабрь кунига қадар кўрсатилган бўлсада, бироқ мазкур гувоҳнома
нусхасида
ой
маълумоти
сохталаштирилган,
ҳақиқатда
мазкур
гувоҳноманинг амал қилиш муддати 2025 йил 11 сентябрь кунига тугаган,
бу ҳолат иш ҳужжатларидаги гувоҳноманинг ҳақиқий нусхаси ва даъвогар
вакилининг аризаси билан тасдиқланади. Бироқ, Палата томонидан даъвогар
манфааатида расмийлаштирилган даъво аризаси 2025 йил 2 октябрдаги
19980-рақам билан рўйхатга олинган ва судга тақдим этилган.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъво аризаси расмийлаштирилган ва судга
тақдим этилган пайтда даъвогарнинг Палатага аъзолик тўғрисидаги
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли Палата даъвогар
манфаатида мазкур даъво аризасини имзолаш ва судга тақдим этиш ҳуқуқи
бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг 2019
йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
Қарорининг 28-бандида берилган тушунтиришларга кўра, Палатага аъзолик
тўғрисидаги гувоҳнома муддати тугаганлиги аниқланган тақдирда, даъво
аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
қайтарилиши, бу ҳолат даъво аризаси (ариза) иш юритишга қабул
қилинганидан кейин аниқланса, даъво аризаси (ариза) ИПК 107-моддасининг
3-бандига мос ҳолда кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 612.220 сўм давлат
божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм
суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 3-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат
банкидан республика бюджетига 612.220 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат
банкидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
***
2