Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9007 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 97cf4d26-872f-4d75-afed-1eb18816b563 Claim ID PDF Hash 030dcf31dab8caec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онун 241-моддаси онун 241 law
онун 140-моддаси онун 140 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9007-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни кредитор вакили А.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қувватлаб, унда келтириб ўтилган асослар ҳамда важларни такрорлаб, судга ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам қарздор томонидан солиқ қарзи тўлаб берилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти сифатида 02.05.2019 йилда 718293-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган (СТИР рақами 306385126, юридик манзили Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси, унинг раҳбари ва таъсисчиси Рўзиев Жаҳонгир Султонович ҳисобланади. Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги жами солиқ қарзи 24.148.557,0 сўмни ташкил қилади. Қарздордан мазкур солиқ қарзини ундириш бўйича унинг банк ҳисобварақларига инкассо ва тўлов топшириқномалари қўйилган, бироқ пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли картотека (К-2)га олинган. Кредитор томонидан қарздордан солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан солиқ органининг қарорлари чиқарилган ва ижро қилиш учун МИБга юборилган. МИБ томонидан ижро ҳужжатларига асосан ижро иши юритилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан солиқ органига қайтарилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги ҳақида тушунча берилган. Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Бинобарин, мазкур ҳолатда қарздорнинг пул маблағлари, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ қарзини тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас ва унинг тўловга қобилиятсизлиги вужудга келган ҳисобланади. Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг хатига асосан қарздорни тугатиш бошқарувчилиги суд бошқарувчилик аттестатига эга Ҳамроев Шавкат Салимовичнинг номзоди тавсия қилган. Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Ҳамроев Шавкат Салимовични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни, ундан кредитори фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор “***” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 3 (уч) ой муддат белгилансин. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳамроев Шавкат Салимович тайинлансин ва унинг зиммасига: Тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида расмий нашрларда эълон бериш ва ўзига маълум бўлган барча кредиторларни қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиш (муддат 3 (уч) кун); Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш, қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой); Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш; “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг мажбуриятларини оғишмай бажариш; Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги ҳисоботни 2026 йил 11 февралга қадар тақдим этиш вазифаси юклатилсин. Суд (тугатиш) бошқарувчиси ушбу вазифаларни амалга ошириши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги тушунтирилсин. Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин. “***” масъулияти чекланган жамиятидан кредитор Бухоро вилоят солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***