← Назад
Решение #2848740 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| бандида ФК | 947 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш
Термиз шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил ХХХХХХ
Термиз туманлараро иқтисодий суди, раислик қилувчи судья
ХХХХХХХХ, ХХХХХХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили –
ХХХХХХХХ(02.09.2025 йилдаги ХХХХХХ-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар – “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат банкининг
жавобгар – “ХХХХХХХХ” АЖга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат банки (кейинги
ўринларда – даъвогар) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ” АЖ (кейинги ўринларда –
жавобгар)дан ХХХХХХХХ сўм суғурта товони ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади
ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига биноан суғурта
ҳодисаси юз берганлиги бўйича жавобгарга хабарнома ва талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар суғурта ходисасини тан олмасдан, суғурта
товонини
тўлаб
бермаганлигини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтириш ва
изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан фуқаро
ХХХХХХХХга (кейинги ўринларда – фуқаро) 07.04.2020 йилдаги 56-сонли
кредит шартномасига асосан 3 йил муддатга 16 фоиз устама тўлаш шарти
билан иссиқхона ташкил этиш мақсадида ХХХХХХХХ сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида
04.01.2020 йилда кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича
ХХХХХХХХ-сонли Бош суғурта шартномаси тузилган.
Мазкур суғурта шартномасига кўра жавобгар даъвогарга жисмоний
шахсга ажратиладиган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича
11.05.2020 йилдаги 19-К/368-002-сонли суғурта полиси тақдим этган.
Фуқаро ХХХХХХХХ кредит шартномаси шартларини лозим даражада
бажармасдан, ажратилган кредит маблағининг бир қисмини тўлаб келган
бўлсада, қайтариш жадвалига риоя қилмаганлиги боис, даъвогар олдида
25 770 082 сўм миқдорида кредит қарздорлигини юзага келтирганлиги боис,
даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат этган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судининг ХХХХХХ йилдаги
ҳал қилув қарорига биноан фуқародан даъвогар фойдасига кредит
қарздорлигини ундириш белгиланган ҳамда ижро этиш учун МИБ Бойсун
туман бўлимига юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаро
ХХХХХХХХнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки
аниқланмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 14.01.2023 йилдаги
қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасининг 3бандига мувофиқ, ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати
ундирувчи ҳисобланган даъвогарга қайтарилган.
Шу боисдан, даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси
юз берганлигини инобатга олиб, жавобгарга ХХХХХХХ йилда ХХХХХХХрақамли ариза орқали фуқаро кредит қарздорлигини белгиланган муддатда
тўламаганлиги ва уни қоплашга мол-мулки етарли бўлмаганлигини хабардор
қилиб, суғурта товонини тўлашни сўраган бўлсада, жавобгар томонидан
суғурта товони тўлаб берилмаган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб,
қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги
пуллик мажбуриятларини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган
муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара
олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор
қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи /наф олувчига зиён етказилишига
сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
29.11.2017 йилдаги 45-сонли қарорига мувофиқ, қарздордан қарздорликни
ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати тугаганидан
кейинги юзага келган воқеа ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 5.3-бандига биноан, жавобгарга талаб
билдирилгунига қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини
кўриши шарт ва фақат қарздорнинг мажбуриятини бажариш учун мол-мулки
етарли бўлмаганлиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд
этилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига мувофиқ ундирувчига қайтариш
тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 28.01.2009 йилда
1891-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Бизнес соҳаси учун суғурта
хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисида”ги
низомнинг 12-бандига кўра суғурта шартномаси – ёзма келишув бўлиб, унга
кўра суғурталовчи келишувда шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
келишувда назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда
суғурта қилдирувчига суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш
мажбуриятини олади.
Шунингдек, суғурта шартномасининг 6-бўлимида суғурта ҳодисасини
истисно қилувчи ҳолатлар келтириб ўтилган бўлиб, ушбу шартноманинг
6.1.5-бандида қарздор томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланилганлиги суғурта товонини тўлашни истисно этувчи ҳолат этиб
белгиланган.
Воқеа суғурта ҳодисаси деб тан олинмаса, суғурта қилдирувчи
зарарларни қоплаш талаби билан мурожаат этган кундан бошлаб ўн беш
кунлик муддатдан кечиктирмай суғурталовчи суғурта қилдирувчига рад этиш
сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган
хабарномани йўллаши шарт.
Ажратилган кредит маблағи даъвогар томонидан мақсадли
ишлатилганлиги ХХХХХХХ йилда “ХХХХХХХ” билан қарздор фуқаро
ўртасида тузилган ХХХХХ-сонли олди-сотди шартномаси, ушбу шартномага
асосан шартнома тарафлари ўртасида тузилган ҳисобварақ фактурага биноан
ўз тасдиғини тўлиқ топди.
Суғурта шартномасининг 11.1-бандида ушбу шартнома томонлар
имзолаган пайтдан бошлаб кучга кириши ва шартнома асосида тақдим
этилган суғурта полисида кўрсатилган охирги санагача бўлган муддатда амал
қилади.
Тўпланган ҳужжатлардан кўринадики, суғурта полисининг муддати
11.05.2020 йилдан 10.05.2023 йилгача этиб белгиланган бўлиб, суғурта
ҳодисаси, яъни қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини қоплаш учун молмулки етарли бўлмаганлиги факти давлат ижрочисининг ижро ишини
қарздорнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги асоси билан тамомлаш
ҳақидаги қарорига биноан суд суғурта ҳодисаси суғурта бош шартномаси
амал қилган даврда юз берган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги
“Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик
кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра,
судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи
қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши
ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик
кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда –
ФК) 236-моддаси талабларига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 947-моддасининг биринчи қисмига асосан, суғурта шартномаси, агар
унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки
биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
29.11.2017 йилдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 7-бандида ФКнинг
947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтдан
кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал қилиши
бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта
шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига
нисбатан татбиқ этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги
ҳақидаги хабарнома юборилган бўлсада, қарздор фуқаро кредит
мажбуриятини бажариш қобилиятига эга бўлмаганлигини, суд ҳужжати
асосида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки аниқланмаганлигини
инобатга олиб, фуқаронинг тўловга қобилиятсизлиги оқибатида суғурта
шартномасининг
5.1-бандида белгиланган суғурта ҳодисаси содир бўлган, деган хулосага
келади.
ИПК 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
Суд, ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларга тўлиқ ва холис баҳо
бериб, даъвони асосли деб ҳисоблайди ва шу боис уни қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогарга ХХХХХХХХ сўм суғурта товонини ундиришни
лозим деб топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
ХХХХХХ сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ХХХХХХХ сўм суд
харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХХХХ” АЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХХХХХХ” акциядорлик тижорат банки фойдасига
ХХХХХХХХ сўм суғурта товони, ХХХХХХ сўм давлат божи ҳамда 41 200
сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ХХХХХХ сўм
суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
ХХХХХХХХ