← Назад
Решение #2848744 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3427-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 11 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ORIF N RZI”
FER ER XO‘J LIGIга нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан туман электр
таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади)
ҳамда “ORIF N RZI” FER ER XO‘J LIGI (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга
уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса
шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар
қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида
сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 10 862 206,94 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмати орқали юборилган.
Ажрим нусхаси жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта
маълумоти ҳужжатларида мавжуд.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар вакили илтимоснома билан мурожаат қилиб ишни
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ
ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли
бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган маълумотномага кўра,
жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича қарздорликни бартараф
этмаган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини
қаноатлантиришни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 862 206,94 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176 - 179моддаларига асосланиб
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ORIF N RZI” FER ER XO‘J LIGI ҳисобидан даъвогар
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 10 862 206,94 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “ORIF N RZI” FER ER XO‘J LIGI ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддатда қонуний кучга киради ва ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят
келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев