← Назад
Решение #2848746 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекс | 40 | — | code_article | |
| ФКнинг | 235 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7723-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қарши
туман ҳокимлигининг жавобгарлар “J h n m shhur vis li” МЧЖ, “Сапар бобо
набираси Жавохир” МЧЖларга нисбатан “Сапар бобо набираси Жавохир”
МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019 йил 30 майдаги 64/2019-B
рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган 6,0 гектардаги
қурилиши тугалланмаган иссиқхонани олди-сотди шартномасини бекор
қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Қарши шаҳар прокурори ўринбосари
А.Жабборов, даъвогар вакили У.Сайфиев (ишончнома асосида)лар
иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Қарши туман ҳокимлиги Қарши туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “J h n m shhur vis li”
МЧЖ, “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖларга нисбатан “Сапар бобо
набираси Жавохир” МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019 йил
30 майдаги 64/2019-B рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли
бўлган 6,0 гектардаги қурилиши тугалланмаган иссиқхонани олди-сотди
шартномасини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни
сўраган.
Ишга мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси жалб этилган. Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, Кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси. Қарши туман қишлоқ хўжалиги
бўлими жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабларини
қўллаб-қувватлашини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили ер назорат тадбири
давомида жавобгар томонидан ер майдони мақсадсиз фойдаланиб
келинаётганлиги аниқланиб, далолатнома тузилганлиги, жавобгар раҳбари
тушунтириш хатида кредит маблағлари эвазига иссиқхона ташкил этишини
билдирган бўлсада, бугунги кунга қадар иссиқхона фаолияти йўлга
қўйилмаганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ўринбосари
даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгарлар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан, ишни жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор
фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини тарафларнинг қаноатлантирилган талабларига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси "Ер
кодекси", Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-февралдаги 66-сонли
қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-6243-сонли
Фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман, "Батош” МФЙ
худудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг
жараёнида Қарши туман ҳокимининг 30.04.2018 йилдаги Х-1110/4-сонли
қарорига асосан “J h n m shhur vis li” МЧЖга "Батош” МФЙ худудидан
"Иссиқхона" лойиҳалаштириб қуриш учун 15,0 гектар ер майдони
ажратилганлиги, “J h n m shhur vis li” МЧЖга ажратилган ер майдонининг
бир қисми, яъни 6,0 гектардаги қурилиш тугалланмаган иссиқхона "N s f
univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019 йил 30 майдаги 64/2019-B рақамли олдисотди шартномасига асосан “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖга
сотилганлиги аниқланган.
Тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 30 майдаги топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан қурилиши тугалланмаган иссиқхона ер
майдони билан бирга “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан Қарши туман, "Батош” МФЙ худудида ердан мақсадли
фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида 6,06 гектар қисми
бўш ҳолатда турганлиги ва самарасиз фойдаланиб келинаётганлиги
аниқланган. Ушбу қонунбузулиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман ҳокими
номига 2025 йил 18 июнда №01/12-12-1301-сонли тақдимнома киритилган.
Мазкур тақдимнома асосида даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 6,
7,10-бандларига асосан жавобгарга тегишли Қарши туман "Батош” МФЙ
худудидан “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган ер майдонидан 6,06 гектар
қисмига ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6бандига кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий
турига номувофиқ фойдаланилганида; 7-бандида, ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда; 10-бандида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун
берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига
тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил
мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига
эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисми мазмунига биноан, ер участкасига
эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча
фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида
кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган
тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига
асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11- бандларида
назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган
бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан
давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига
ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар
ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида
судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер
участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга
оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни
тайинлашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14
апрелдаги “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда
Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 183-сонли қарорига 1-иловага асосан
тасдиқланган “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисида НИЗОМ”нинг 33-бандида, далолатнома юридик ёки жисмоний
шахсга топширилган кун ёки унга юборилган кун давлат ер назорати тадбири
якунланган вақт деб ҳисобланади, деб қайд этилган. Мазкур ҳолатда,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан ўтказилган ер назорат натижаси бўйича далолатнома тузилиб,
қонунбузилиш ҳолати юзасидан тушунтириш хати олинган.
Ушбу тушунтириш хатида жавобгар раҳбари банкдан кредит
олганлигини ва иссиқхона қурилишини тез орада тугатишини билдирган.
Бироқ, суд томонидан 2025 йил 4 ноябрда тарафлар иштирокида низоли
объект жойига чиқиб ўрганилганда, жавобгар “Сапар бобо набираси
Жавохир” МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019 йил 30 майдаги
олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган "Батош” МФЙ худудидан
"Иссиқхона" лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган 6,0 гектар ер
майдонида иссиқхона ташкил қилинмаганлиги ер майдони қаровсиз ҳолатда
эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг
текшируви натижалари бўйича 2025 йил 18 июнь кунидаги 01/12-12-1300рақами огоҳлантириш хати жавобгарга почта алоқа бўлими орқали
юборилган.
Ер кодекснинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва
ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра ер
участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ
оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорилиги ошииш, ишлаб чиқаришнинг
табиатни муҳофаза қилувчи технологиярини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти
натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қуймаслик, ер
солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликда
белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллашга ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик
ва бошқа мажбуриятлар юкланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖ
томонидан иссиқхона лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган ер
майдонидан оқилона фойдаланилмасдан келинаётганлиги ҳолатида даъвогар
Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “Сапар бобо набираси Жавохир”
МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019 йил 30 майдаги 64/2019-B
рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган 6,0 гектардаги
қурилиши тугалланмаган иссиқхонани ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор
қилиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар Қарши туман ҳокимлиги жавобгарлар “J h n
m shhur vis li” МЧЖ, “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖларга нисбатан
“Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ
орқали 2019 йил 30 майдаги 64/2019-B рақамли олди-сотди шартномасига
асосан тегишли бўлган 6,0 гектардаги қурилиши тугалланмаган иссиқхонани
олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, мажбурият унда
тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар
ҳосил қилмайди.
ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
- иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
- ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан 2009 йил
18 декабрда қабул қилинган “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш
ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли
қарорининг 16-бандида, ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар)
учун бурчлар ҳосил қилмайди. Судлар назарда тутишлари керакки, агар
шартноманинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига
дахл қилмаса, шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги
талаб билан судга мурожаат қилишга унда фақат иштирок этувчи шахслар
ҳақлидир, деб тушунтириш берилган.
Ваҳоланки, даъвогар 2019 йил 30 майдаги олди-сотди шартномаси
бўйича шартнома тарафи ҳисобланмайди.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан “J h n m shhur vis li” МЧЖ ҳамда
“Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖ ўртасида 2019 йил 30 майда тузилган
олди-сотди шартномаси унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қайси асосларга
кўра дахл қилиши ҳолатлари далиллар билан исботлаб берилмади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг 2019 йил 30 майдаги 64/2019-B рақамли
олди-сотди шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 38, 40-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ
орқали 2019 йил 30 майдаги олди-сотди шартномасига асосан тегишли
бўлган Қарши туман Батош МФЙ ҳудуди жойлашган 6,0 гектар ер
участкасига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинсин.
Даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгарлар “J h n m shhur
vis li” МЧЖ ва “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖларга нисбатан “Сапар
бобо набираси Жавохир” МЧЖга "N s f univ rs l r lt r” МЧЖ орқали 2019
йил 30 майдаги 64/2019-B рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли
бўлган 6,0 гектардаги қурилиши тугалланмаган иссиқхонани олди-сотди
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
Қарши туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “Сапар бобо набираси Жавохир” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
даъвогар Қарши туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов