Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3402 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый FIRD VS DOSTON H KI TR NS
Source ID fc9c9ffe-fe56-4132-9efc-80e4a4fc0a82 Claim ID PDF Hash 7106aabc1bc7c5f1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3402-сонли иқтисодий иш Пешку тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 11 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар “FIRD VS DOSTON H KI TR NS” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан ҳосил бўлган асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга қарашли Пешку туман электр таъминоти корхонаси ва “FIRD VS DOSTON H KI TR NS” маъсулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар истеъмолчи деб аталади) ўртасида юридик исътемолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса энергия ҳақи учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган электр энергия учун ҳисоб-китоблар бир ставкали, табақалаштирилган, ўсиб борувчи, камаювчи коэффициент қўлланиладиган ёки аҳолига тенглаштирилган тарифлар асосида амалга оширилиши келишилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг энергия сарфи бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириб, тўловни амалга оширишни талаб қилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергияси бўйича 20 939 648,4 сўм асосий қарз ва 4 587 646,28 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисига қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва судга иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага асосан жавобгарнинг электр энергияси истеъмолидан бўлган қарздорлиги 14 500 000 сўм қисман тўланганлиги сабабли, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 4 587 646,28 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойида кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда мазкур сумма 4 587 646,28 сўмни ташкил этган. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб пеня талабини 458 764,62 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 439 648,40 сўм асосий қарз, 458 764,62 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, Республика бюджетига 510 545,89 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-437моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 181, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. “FIRD VS DOSTON H KI TR NS” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 6 439 648,40 сўм асосий қарз, 458 764,62 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин “FIRD VS DOSTON H KI TR NS” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 510 545,89 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев