← Назад
Решение #2848760 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 85 | — | law | |
| агар ушбу Кодекс | 177 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 177 | — | code_article | |
| исоблаш товар ушбу Кодекс | 177 | — | code_article | |
| га ва | 226 | — | law | |
| Кодекс | 226 | — | code_article | |
| Кодекси | 261 | — | code_article | |
| Кодекси | 26 | — | code_article | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1205-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 11 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари С.Ж*** ва А.А*** (2025 йил 4 ноябрь кунги 2/20/03-25-00119сонли ишончнома) ҳамда жавобгар вакили У.С*** (2025 йил
4 ноябрь кунги 02-сонли ишончнома)ларнинг иштирокида, даъвогар
Қ***нинг жавобгар “ *** *** *** R*** ***” масъулияти чекланган
жамиятига унинг номига Хитой давлатидан 03002/20.03.2025/0034238,
03002/20.03.2025/0034143,
03002/20.03.2025/0034191,
03002/20.03.2025/
0034227,
03002/21.03.2025/0034377,
03002/20.03.2025/0034322,
03002/21.03.2025/0034370-сонли
транзит
декларациялари
асосида
расмийлаштирилган вазни 161,1 тн, қиймати 477,75 минг АҚШ долларига
тенг бўлган “чигит уруғлари” товарларини тегишли бошқа божхона
режимига расмийлаштириш учун божхона органига 5 кун муддатда божхона
юк декларациясини тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида
видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Қ*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ *** ***
*** R*** ***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
унинг
номига
Хитой
давлатидан
03002/20.03.2025/0034238,
03002/20.03.2025/0034143,
03002/20.03.2025/0034191,
03002/20.03.2025/
0034227,
03002/21.03.2025/0034377,
03002/20.03.2025/0034322,
03002/21.03.2025/0034370-сонли
транзит
декларациялари
асосида
расмийлаштирилган вазни 161,1 тн, қиймати 477,75 минг АҚШ долларига
тенг бўлган “чигит уруғлари” товарларини тегишли бошқа божхона
режимига расмийлаштириш учун божхона органига 5 кун муддатда божхона
юк декларациясини тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тегишли божхона
режимига расмийлаштирилмаган товарлар ҳақидаги маълумотлар ўзларининг
электрон базасида автоматик равишда шаклланишини, товарларнинг вазнини
ўзлари ҳисоблаб чиқармаслигини, вазнининг унчалик катта аҳамияти йўқ
эканлигини, асосийси жавобгар даъво талабида кўрсатилган божхона юк
декларацияси бўйича товарларни бошқа божхона режимига расмийлаштирса
2
етарли эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қонун талабларини
бажаришини, товарларни реэкспорт режимига расмийлаштиришини
билдириб, даъво аризасининг қаноатлантирилишига эътирози йўқлигини
билдирди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда
Кодекс деб юритилади)нинг 85-моддасига кўра, товарнинг вақтинча сақлаш
божхона режимида туриш муддати ана шу товарнинг мазкур божхона
режимига жойлаштирилишини маълум қилган ваколатли шахс томонидан
белгиланади,
лекин
бу
муддат,
агар
ушбу
Кодекснинг
177-моддасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, олтмиш календарь
кундан ошмаслиги лозим.
Тез бузиладиган товар вақтинча сақлаш божхона режимида
туришининг энг кўп муддати ўн календарь кунни ташкил этади.
Божхона омборларида, эркин омборларда ёки бож олинмайдиган савдо
дўконларида турган товар уларни тугатиш тўғрисида қарор қабул
қилинганидан кейин, ушбу Кодекснинг 177-моддасида белгиланган
муддатларда вақтинча сақлаш божхона режимида турган товар деб
ҳисобланади.
Вақтинча сақлаш божхона режимининг амал қилиш муддатини
ҳисоблаш
товар
ушбу
Кодекснинг
177-моддасига
ва
226-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ вақтинча сақлаш божхона
режимида турган товар мақомини олган кундан эътиборан бошланади.
Кодекс 226-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ,
товар келиб тушадиган божхона органи жойлашган ерларга ёки жўнатувчи
божхона органи томонидан белгиланган бошқа жойларга товар етказиб
берилади.
Етказиб берилганлиги тасдиқланган пайтдан эътиборан товар вақтинча
сақлаш божхона режимида турган товар мақомини олади.
Кодекси 261-моддасининг биринчи қисмига биноан, божхона ҳудудига
олиб кирилаётган товарлар учун божхона декларацияси товар келиб
тушадиган божхона органига товарлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн
беш
календарь
кундан
кечиктирмай
берилади,
бундан
ушбу
Кодекснинг 22, 23 ва 25-бобларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022
йилдаги 737-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар ва транспорт
воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 24-бандида, божхона транзити божхона режими
якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациясидаги божхона ҳудудида
турган товар «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товар мақомини
олади.
3
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, жавобгарнинг номига
Хитой давлатидан 03002/20.03.2025/0034238, 03002/20.03.2025/0034143,
03002/20.03.2025/0034191,
03002/20.03.2025/0034227,
03002/21.03.2025/
0034377, 03002/20.03.2025/0034322, 03002/21.03.2025/0034370-сонли транзит
декларациялари асосида вазни 228,04 тн, қиймати 675,75 минг АҚШ
долларига тенг бўлган “чигит уруғлари” товарлари олиб келиниб, 2024 йил
24 март куни Нукус шаҳрида жойлашган “U ID NUKUS” МЧЖга қарашли
божхона омборига етказиб берилган.
Мазкур товарлардан вазни 66,9 тн, қиймати 198 минг АҚШ долларига
тенг бўлган қисми 35002/26.04.2025/0002040, 35002/26.04.2025/0002043,
35002/01.05.2025/0002124, 35002/01.05.2025/0002126-сонли божхона юк
декларациялари билан якуний божхона режимига расмийлаштирилган,
қолган 161,1 тн, қиймати 477,75 минг АҚШ долларига тенг бўлган қисми
тегишли бошқа божхона режимига расмийлаштирилмасдан қолган.
Ушбу товарларни тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар божхона органига божхона юк
декларацияси тақдим этилмаган.
Бугунги кунда даъвогар томонидан мазкур товарларни ушбу режимда
сақлаш муддати ўтиб кетганлиги юзасидан жавобгар вакилларига амалдаги
божхона қонунчилиги талаблари асосида товарларни тегишли божхона
режимига расмийлаштирилиши бўйича тушунтиришлар ҳамда огоҳлантириш
хатлари берилган.
Кодексининг 26-моддасига кўра, товарларнинг божхона чегараси
орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона
режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари
ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
Ваколатли шахс товарларнинг ва транспорт воситаларининг хусусияти,
миқдори,
ишлаб
чиқарилган
мамлакати
ёки
қайси
мақсадга
мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган божхона режимини танлашга
ёки уни бошқа божхона режимига ўзгартиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
4
ИПКнинг 184-моддасига асосан пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда
суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Шу боис, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “б” кичик
бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида
барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида
видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати
тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат
божи, даъвогарнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва суд мажлиси
видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 184-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
ҚИЛДИ:
5
Жавобгар “ *** ***
*** R***
***” масъулияти чекланган
жамиятига унинг номига Хитой давлатидан 03002/20.03.2025/0034238,
03002/20.03.2025/0034143,
03002/20.03.2025/
0034191,
03002/20.03.2025/0034227,
03002/21.03.2025/0034377,
03002/20.03.2025/0034322,
03002/21.03.2025/0034370-сонли
транзит
декларациялари асосида расмийлаштирилган вазни 161,1 тн, қиймати
477,75 минг АҚШ долларига тенг бўлган “чигит уруғлари” товарларини
тегишли бошқа божхона режимига расмийлаштириш учун божхона органига
божхона юк декларациясини тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 кунлик муддатда
мажбурият жавобгар “ *** *** *** R*** ***” масъулияти чекланган
жамияти томонидан ижро қилинсин.
Жавобгар “ *** ***
*** R***
***” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Қ***нинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ *** ***
*** R***
***” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ *** ***
*** R***
***” масъулияти чекланган
жамиятидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисобварағига 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида
ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов