Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/16526 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3b8c998-29a8-4b40-a92f-23b6fbce1d4f Claim ID PDF Hash 87dee1ac9fa2c427... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/16526-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажанованинг раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва Қ.Ходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” давлат муассасининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан 345 878 330,04 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар вакили А.Мадалимов (ишончнома асосида) иштирокида, судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ААА” давлат муассаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 345 878 330,04 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 345 878 330,04 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 6 917 566,60 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд чиқими ундириш белгиланган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, давлат божи тўловини кечиктиришни, ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида қарор чиқаришни сўраган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 мартда тузилган 1-сонли солиштирма далолатномада жавобгарнинг ҳақдорлиги даъвогар томонидан тан олинганлиги, суд томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар мутахассис жалб этган ҳолда аниқланмаганлиги тўғрисида важ келтирилган. 1 Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида асфальтбетон маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида 2022 йил 1 июнда 01/06-2022-сонли, темирбетон маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида 2022 йил 4 октябрда 04/10-2022-сонли, битум маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида 2022 йил 7 октябрда 84-сонли шартномалар тузилган. Шартномаларнинг 2.1-бандида, жавобгар томонидан олдиндан 10 фоиз, 3.3-бандида, маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 10 кун мобайнида қолган тўловлар амалга оширилишига келишилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 1 июндаги 01/06-2022-сонли шартнома бўйича 2022 йил 10 июндаги 18-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 79 348 234,65 сўмлик, 2022 йил 29 декабрдаги 10-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 81 005 067,12 сўмлик, 2022 йил 4 октябрдаги 04/10-2022-сонли шартнома бўйича 2022 йил 27 октябрдаги 27/10-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 3 7375 000 сўмлик, 2022 йил 7 октябрдаги 84-сонли шартнома бўйича 2022 йил 10 ноябрдаги 56-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 98 150 000 сўмлик, 2022 йил 7 декабрдаги 58-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 50 000 028,27 сўмлик жами 345 878 330,04 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. 2 Даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 345 878 330,04 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топиб, асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важи билан келишмайди ва уни асоссиз деб ҳисоблайди. Сабаби, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 мартда тузилган 1-сонли солиштирма далолатномада жавобгарнинг даъвогардан 264 651 765,35 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги акс эттирилган бўлиб, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1503-2301/827-сонли иш бўйича 2023 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ушбу ҳақдорликни, яъни 264 651 765,35 сўм асосий қарзни даъвогардан жавобгар фойдасига ундириш белгиланган. Даъво аризасида жавобгардан ундириш сўралган 345 878 330,04 сўм қарздорлик 4-1503-2301/827-сонли ишда муҳокама этилган тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 17 февралдаги 11-сонли, 2019 йил 10 февралдаги 15-сонли, 2020 йил 2 февралдаги 7-сонли шартномалар бўйича эмас, балки тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 1 июнда 01/06-2022-сонли, 2022 йил 4 октябрда 04/10-2022сонли, 2022 йил 7 октябрда 84-сонли шартномалар бўйича вужудга келган қарздорлик ҳисобланади. ИПК 278-моддасининг 1-бандига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 458 783,3 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилди: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 458 783,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. 3 “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов Қ.Ходжаев 4