← Назад
Решение #2848764 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14313-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “ U
IR R D” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“ `Z KIS N
IR Y `LL RI” акциядорлик жамияти ҳисобидан
3 092 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси “ U
IR R D” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига
жавобгар “ `Z KIS N
IR Y `LL RI” акциядорлик жамиятига
(кейинги ўринларда жавобгар) нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда жавобгар ҳисобидан 3 092 000 сўм қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан,
якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида электрон дўкон тизимида
2023 йил 25 октябрда (лот 231210082057073) ўтказилган электрон давлат
харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 1790352-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандида ижрочи (даъвогар) маҳсулотни етказиб
бериши, буюртмачи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 1 ноябрдаги 31-сонли
ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ даъвогар жами 3 092 000 сўм қийматидаги
автошина маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирмадалолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, қарзнинг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш
хати ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Даъвогар юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга
2025 йил 10 октябрда талабнома юборган. Лекин, талабнома жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишга алоқадор
бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги сабабли Палатанинг асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топиб, даъво аризани
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 092 000 сўм
қарздорлик ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон
Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ `Z KIS N
IR Y `LL RI” акциядорлик жамияти
ҳисобидан даъвогар “ U
IR R D” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 3 092 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “ `Z KIS N
IR Y `LL RI” акциядорлик жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.А. Холиков