← Назад
Решение #2848772 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14028-сонли иш
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Жиззах шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) ва жавобгар
директори ***** (директор) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“*****” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 120 000 000 сўм
асосий қарз ва 60 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво талабларидан
тўлиқ воз кечишини билдириб, бу ҳақда аризасини судга тақдим қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга кафолат хати тақдим
қилиб, суд харажатларини тўлиқ зиммасига олишини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддасининг 6-бандига кўра, суд даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган ҳолларда иш юритишни тугатади.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун
ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмайди, деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосан, суд мазкур даъводан воз кечишини қабул қилишни
ва иш бўйича иш юритишни тугатишни, шунингдек суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 111, 118, 157, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Даъвогар “*****” МЧЖ ишончли вакилининг даъводан воз кечиши қабул
қилинсин ва Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 4-1301-2504/14028-сонли
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 3 600 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов