Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2501/1098 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый аноним
Source ID 98fcf12f-8e7c-43f6-93ae-463ab7b8602c Claim ID PDF Hash 2c2ccddd06f2abaf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуни 14-моддаси онуни 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1098-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 11 ноябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар вакили жамият раҳбари Х.Ғ***нинг иштирокида, даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “S*** K***” фермер хўжалигидан 2 400 000 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “S*** K***” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 400 000 сўм қарзини ундиришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади, лекин ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилган. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга 2023 йилда уруғлик картошка етказиб берганлигини, лекин шартномани 2025 йилда электрон тарзда тузганлигини, жавобгарнинг қарздорлиги ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланишини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 май куни 2 400 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси бўйича Q-3829-сонли электрон шартнома тузилган. Даъвогар жавобгарга 2 400 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 14 май кунги 275-сонли солиштирув далолатномаси (жавобгар томонидан 2 имзоланилмаган)ни ва тарафларнинг электрон имзолари билан имзоланилган ҳисобварақ-фактурасини тақдим қилган. Лекин, даъвогарнинг судга берган ёзма фикрида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик картошкалар 2023 йилда тарқатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 357-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида ушбу шартнома имзоланилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва 2025 йил 31 декабргача амалда бўлиши кўрсатилган. Аммо, жавобгарга 2023 йилда уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилиши шартномада белгилаб қўйилмаган. Шундай экан, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича мажбуриятлар фақат у тарафлар томонидан имзоланилганидан кейингина вужудга келади ва 2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат келтириб чиқармайди. Шунингдек, жавобгарнинг судга тақдим қилган ёзма фикрида уруғлик картошка 2023 йилнинг май ойида тарқатилганлиги, лекин ушбу уруғлик картошка қайси корхона томонидан тарқатилганлиги ҳақида юкхати ёки бошқа ҳужжат берилмаганлиги, 2023 йилда олинган уруғлик картошка учун 2025 йилда алдов йўли билан, яъни қарздорлик субсидия ҳисобидан давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақидаги важлар билан шартнома ва ҳисобварақ-фактураларга электрон имзоларини қўйдириб олганлиги, 2023 йилда тарқатилган уруғлик картошка бўйича шартнома тузилмаганлиги ва юкхати ҳамда ҳисобварақ-фактура берилмаганлиги, 2025 йилда ҳақиқатда даъвогар томонидан уруғлик картошка тарқатилмаганлиги баён қилинган. Суднинг 2025 йил 28 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим қилиш таклиф этилган. ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. 3 Лекин, даъвогар томонидан суднинг ажрими талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралари, ишончномалар, юкхатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ, операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда); хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2024 йил 30 июль куни 3538-сон билан рўйхатга олинган “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ, ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритилади. Шу боис, суд даъво талаби суд мажлисида ўз исботини топмади деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. 4 Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни, иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. 5 Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов