Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3408 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BUXORO GROKL STER
Source ID 6e0ac277-0cc3-406a-93f9-ca2404e73d16 Claim ID PDF Hash e608637765ec12b5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3408-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “BUXORO GROKL STER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакиллари Ш.Юнусов ва А.Рахимовларнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ, суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар “BUXORO GROKL STER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9 586 932,35 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иқтисодий ишни иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими тарафларга етказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд, бироқ, даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари қарздорлик тўланганлигини билдириб, даъвогар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмаётганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларигни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу ҳолатда суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд ажрим қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали юқори судга апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Судья У.Жумаев