← Назад
Решение #2848792 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10418-сонли иқтисодий иш
Судья: ***
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 11 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси *** котиблигида, даъвогар вакили *** (06.01.2025 йилдаги 14сонли ишончномага асосан), жавобгар *** (раҳбар) ва унинг вакили ***
(07.11.2025 йилдаги 10-сонли ишончнома ва ордер асосида) иштирокида,
даъвогар “***” АЖнинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 6
351 893 сўм асосий қарз ва 3 099 440 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «***» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «***» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан 6 351 893 сўм асосий қарз ва 3 099 440
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштироқ қилган жавобгар ва унинг вакили даъво
талабларига эътироз билдириб, ушбу қарздорлик ҳисобланган бинода ижара
асосида фаолият юритганлигини, ушбу ижара шартномасининг амал қилиши
2021 йилнинг декабрь ойида тугаганлигини, ундан қейин бинодан
фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилмаганлигини, электр
тармоқларига бу ҳақида оғзаки мурожаат қилганлигини, бундан ташқари
мазкур қарздорлик вужудга келганига 3 йилда ортиқ вақт ўтганлигини
билдириб, даъво муддатини қўллаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни сўрадилар.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, “***” акциядорлик жамияти
ва “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 9 августда
№250336-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномага кўра, жавобгарнинг фаолият
манзили сифатида Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 9-уй кўрсатилган.
Мазкур манзилдаги объектдан жавобгар “Yugg zstr ” акциядорлик
жамияти билан ўрталарида 2014-2021 йилларда имзоланган ижара
шартномаларига асосан фойдаланиб келган.
Судга жавобгар вакили томонидан тақдим қилинган “Yugg zstr ”
акциядорлик жамияти маълумотига кўра, жавобгарнинг ушбу объектдан
фойдаланиш ҳақидаги ижара шартномаси 2021 йилда тугаган ва жавобгар
билан бошқа шартнома расмийлаштирилмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган ҳисоб-китоб
маълумотларига кўра, жавобгар томонидан электр энергияси учун 500 000
сўм миқдоридаги охирги тўлов 26.01.2021 йилда амалга оширилган ва мазкур
даврдан бошлаб жавобгарнинг қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб ҳам юритилади) 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни
ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъий назар судда
кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
ФКнинг 150-моддасида умумий даъво муддати - уч йил деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015
йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум Қарори деб юритилади)нинг
4-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида
кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга
қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати
жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур Пленум қарорининг 13-бандига кўра, ФКнинг 157-моддасига
кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши
билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи
ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг
ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга
қўшилмайди.
13.3-бандига кўра, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини
кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир
қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш
далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов
талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган
хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к.
17.1-бандига кўра, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан
қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво
муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Даъвогар ўзининг даъво талабидаги ҳолатларда жавобгарнинг
қарздорлиги ҳақида жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган
кун яъни 26.01.2021 йилда билган ёки билиши лозим бўлган.
Бироқ, даъвогар қонунда белгиланган уч йиллик умумий даъво
муддатини ўтказиб, мазкур даъво аризадаги талаблар билан 2025 йил
18 сентябрда Боғот туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида даъвогар даъво муддати
ўтишининг узилиши ва тўхтатилишига олиб келадиган бирон-бир сабабларни
кўрсата олмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бинобарин суд, юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни ва умумий
даъво
муддатини
қўллашни,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундиришни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўллансин ва даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
“***” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига *** сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“***” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
ушбу суд орқали Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти, бир ойлик муддат ўтказиб юборилган
тақдирда эса кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
***