Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3951 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 736e2a39-7d7b-416c-8287-0bc323ee27fe Claim ID PDF Hash ff64cfa495cd143d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Суд ИПКнинг 2034-моддаси Суд ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3951-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Жамилов раислигида “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ғиждувон Орзу диёри” фермер хўжалигидан 3 390 140 сўм асосий қарз, 1 017 042 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар юритилади) ва “Ғиждувон Орзу диёри” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 28 январда 6/10-сонли пилла хомашёсини етиштириш бўйича шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга туман ҳокими қарори иловасидаги тақсимотига муофиқ жонлантирилган ипак қурти, парваришлаш учун зарур маҳсулотлар (аванс, тўшама қоғоз, тут кўчати, иссиқлик ўлчагич) етказиб бериш, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда пилла навлар аралашмасини етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъво аризасида баён этилишича, гарчи даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномани жавобгар эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 390 140 сўм асосий қарз, 1 017 042 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган. Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан берилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун жавобгарнинг 3 390 140 сўмлик қарзи вужудга келган. Жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиғини топган. Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 14 046 713,2 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.5-бандига кўра хўжалик тайёрловчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 678 028 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ғиждувон Орзу диёри” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 390 140 сўм асосий қарз, 678 028 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов