Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/7280 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8285ef4c-ede9-4fdd-972c-adc8d3808419 Claim ID PDF Hash 1750686ef767f345... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/7280-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 11 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси *** ҳамда учинчи шахс чет эл капитали иштирокидаги “***” акциядорлик тижорат банки, “***” АТБ, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси, “***” АТИБ вакиллари иштирокисиз, жавобгар вакили З.Наврузов (04.09.2025 йилдаги 04/09-1-сонли ишончнома, 03.01.2018 йилдаги 07-сонли буйруқ ва ID карта асосида)нинг иштирокида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси ***нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 177 911 534 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси *** (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 177 911 534 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажримлари билан ишга Чет Эл Капитали иштирокидаги “***” акциядорлик тижорат банки, “***” АТБ, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси, “***” АТИБ жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суднинг 23.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/7280-сонли иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ҳамда учинчи шахс чет эл капитали иштирокидаги “***” акциядорлик тижорат банки, “***” АТБ, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси, “***” АТИБ вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси *** даъво аризасида ишга оид барча ҳужжатлар тақдим этилганлиги сабабли ишни даъвогар иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили З.Наврузов ўзининг суддаги тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогардан жами 1 749 911 534 сўмлик битум маҳсулотлари олинганини, шундан 1 572 000 000 сўми пул кўчириш йўли билан қолган 177 911 534 сўми нақд пул кўринишида даъвогарнинг собиқ раҳбари Хаидари Мубарак Шах шахсан ўзи имзо қўйган ҳолда олганини ва бу ҳақда банк чиқим ҳужжатлари ҳам мавжудлигини, даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз эканлигини билдириб, бу ҳақдаги 11.11.2025 йилдаги 11/11-01-сонли эътироз хатини судга тақдим этиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш материалларидан кўринишича, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 21.10.2024 йилдаги 4-1901-2401/4464-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор “***” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, Ж.Маматқулов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси Ж.Маматқулов Термиз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2025 йил май ойининг бошида узоқ сафарга, чет элга чиқмоқчилигини, бир-икки ой Термиз шаҳрида бўлмаслигини, шу сабабли унга берилган қарздор корхоналарнинг соддалаштирилган тартибдаги ишларини бошқа суд бошқарувчисига ўтказишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 07.05.2025 йилдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси Ж.Маматқуловнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси Ж.Маматқулов ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниб, иш бўйича янги тугатиш бошқарувчиси этиб *** тайинланган. Суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки ва ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш ҳамда тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини таркибини аниқлаш ва кредиторлар олдидаги мавжуд қарзларни қоплаш ишлари олиб бориш жараёнида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 17.11.2022 йилдаги 01-сонли шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асосан битум маҳсулотларини олиш учун 1 749 911 534 сўмлик ҳисоб фактуралар тасдиқланганлиги, ҳозирги кунга қадар ушбу маҳсулотларнинг сотувдан тушган пул маблағлари жами 1 572 000 000 сўмни ташкил этиши, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарга 177 911 534 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятида 177 911 534 сўм дебитор қарздорлик юзага келганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 177 911 534 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 17 ноябрь кунида 01-сонли жами қиймати 1 897 500 000 сўмлик “Олди-сотди шартномаси” тузилиб, даъвогар томонидан мазкур шартномага асосан 28.11.2022 йилдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 840 040 500 сўмлик, 30.12.2022 йилдаги 2-сонли электрон ҳисобварақфактурага асосан 692 959 513,50 сўмлик ҳамда 30.04.2023 йилдаги 3-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 216 911 520 сўмлик, жами 1 749 911 533,50 сўмлик битумная мастика резиновая изолационная марка R-75 изоляция қилувчи битум маҳсулотлари етказиб берилиб жавобгар томонидан тегишли тартибда тасдиқланган ҳолда қабул қилиб олинган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан ушбу қабул қилиб олинган битум маҳсулотлари бўйича жами 1 749 911 534 сўм пул маблағлари тўлиғича ҳисоб китоб қилинган, жумладан 1 572 000 000 сўми пул ўтказиш йўли билан ҳамда даъво аризасида ундирилиши сўралган 177 911 534 сўми нақд пул кўринишида даъвогарнинг собиқ раҳбари Хаидари Мубарак Шах томонидан 05.12.2022 йилдаги 10-сонли чиқим ғазна ордери орқали имзо ва муҳр билан тасдиқланган ҳолда қабул қилиб олинган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 31.05.2023 йилда 01-сонли солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унда даъво аризасида ундирилиши сўралган 177 911 534 сўм қарздорлик даъвогарнинг собиқ раҳбарига нақд пул кўринида топширилганлиги ҳамда жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти билан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 17.11.2022 йилдаги 01-сонли шартномага асосан қарздорлик мажуд эмаслиги қайд этилган ҳамда ушбу солиштирма далолатнома тарафлар томонидан тегишли тартибда имзо ва муҳр билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартномага даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ушбу маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилган кўринади. Тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида ва суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа асосли далиларни тақдим этолмади. Шу боис, тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ҳисобидан 177 911 534 сўм қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, тугатиш бошқарувчиси томонидан даъво аризада келтирилган жавобгардан 177 911 534 сўм қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 68-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлиги сабабли, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 558 230,68 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 558 230,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров