Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9033 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc27f586-90f7-468b-a7d6-1ecef7229546 Claim ID PDF Hash f94202212276f81f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9033-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 11 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, даъвогар Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан компенсация қарздорлиги ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили * (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурор ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 12.500.067 сўм компенсация қарздорлиги ва 2.912.515 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга қонунчиликка мувофиқ I тоифага мансуб атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 2024 йил компенсация тўловлари бўйича 22.500.067 сўм қарздорлик ҳисобланган, бироқ жавобгар томонидан мазкур қарздорлик белгиланган муддатда ўз вақтида тўлиқ тўланмаган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистан Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади)нинг 5-бандига кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хамда шаҳарлар ва бошка аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар. Низомнинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисобкитоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 январигача ҳисоботларни тақдим этилиши белгиланган. Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунигача аванс компенсация тўлов амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг 12.500.067 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобот нусхаси, қарздорлик ҳисоб-китоби маълумоти билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъвогар томонидан жавобгар иш судда кўрилган кунга қадар 12.500.067 сўм компенсация қарздорлиги ва 2.912.515 сўм пенядан 14.000.000 сўм қарздорликни тўлаб берилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилинди. Шу сабабли суд даъвогарнинг 12.500.067 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Даъвогар, шунингдек Низомга асосан жавобгардан компенсация тўлови ўз вақтида тўланмаганлик учун ҳисобланган 2.912.515 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови буйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Жавобгар томонидан компенсация тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги ишдаги далиллар билан тасдиқланганлиги учун пеня суммаси тўғри 2 ҳисобланган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади. Жавобгар томонидан суд кунига қадар 1.499.933 сўм пеня қарздорлигини тўлаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 2.912.515 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантириб, 1.412.582 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм харажатларини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан даъвогар Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 1.412.582 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 3