← Назад
Решение #2848835 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7483-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 11 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов, Зомин
туман прокурорининг даъвогар “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “BE RUZ-SUNNATILLO” фермер
хўжалигидан 7 140 971,20 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида,
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “BE RUZ-SUNNATILLO” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
4 январда 17912923-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 7 140 971,20 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада даъвогар манфаатида Зомин туман прокурори судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 7 140 971,20 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи
қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома
илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик
шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни
бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол
қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки
абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 7 140 971,20 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги назарда тутилган.
Лекин, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 11 ноябрдаги
маълумотномага кўра, жавобгар етказиб берилган электр энергиясидан бўлган
7 140 971,20 сўм қарздорлигини қисман тўлаган, яъни ушбу қарздорликнинг
2 144 000,2 сўмлик қисмини тўлаб берганлигини, бугунги кундаги қолган
қарздорлиги 4 996 971 сўмни ташкил қилиши кўрсатилганлиги сабабли, суд
даъво талабини қисман 4 996 971 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён қилинганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 996 971 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“BE RUZ-SUNNATILLO” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR
TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 4 996 971 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“BE RUZ-SUNNATILLO” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида
Иқтисодий процессуал кодексининг V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Х.Н.Мадатов