Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/280 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4697347d-5e86-4176-bf07-ad29d222b180 Claim ID PDF Hash 2ba9b8a5d165f490... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онун 37-моддаси онун 37 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онун 46-моддаси онун 46 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганчшаҳар **** йил 11 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори нисбатан қарздор “************” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини тарафлардан аризачи Бухоро вилоят божхона бошқармаси вакиллари ****, **** (**** йил 10 ноябрдаги ****-сонли ишончномага асосан), қарздор “************” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат **** (**** йил 23 сентябрдаги ишончнома ва **** йил 17 октябрдаги 45-сонли ордерга асосан) иштирокида, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг таъсис ҳужжатлари Ғиждувон туман Давлат хизматлари маркази томонидан **** йил 5 апрелдаги ****-сонли реестр **** билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга **** (СТИР) **** берилган. Қарздорнинг **** фоиз таъсисчиси фуқаро **** ҳисобланади.Қарздор сабзавот етиштириш фаолиятини олиб борган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига жами **** ****,**** ундириш белгиланган (****-сонли иш). Шундан сўнг, кредитор ижро ҳужжатини **** ижро бюроси Ғиждувон туман бўлимига юборган.**** ижро бюросининг Ғиждувон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бугунги кунга қадар ижро ҳаракатлари давом этиб, қарздорлик кредиторга ундириб берилмаган. Шу сабабли Бухоро вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни умумий тартибда **** деб топишни сўраган. Суднинг **** йил 17 февралдаги **** билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишқўзғатилган. 1 Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва **** бошқарувчи этиб суд бошқарувчиси ****тайинланган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз (****) деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган. Қарздор томонидан мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб берилган кассация шикоятида мавжуд қарздорлик **** ижро ҳаракатлари давомида қопланиши мумкин бўлгани ҳолда **** ижро бюроси томонидан ундириш чоралари кўрилмаганлиги маълум қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришсўралган. Суд **** иштирок этган қарздор вакили тушунтириш бериб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, бугунги кунда жамиятнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган айрим мулклари мавжудлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд **** аризачи вакиллари тушунтириш бериб, қарздордан мавжуд қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд қарори **** ижро бюроси бўлимига **** этилганлигини, **** ижро бюроси бўлими томонидан“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддасига асосан ижро ҳужжатлари қайтарилмаганлигини, жамият номида ҳеч қандай мол- мулклар йўқлигини билдириб, қарздорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: **** тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли **** юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан **** бўлса, шаҳарни ташкил этувчи **** ҳамда унга тенглаштирилган **** томонидан эса олти ой ичида ****, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул **** бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз **** **** қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида 2 қарздорнинг **** унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Биринчи инстанция суди томонидан аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишда аризачи томонидан мавжуд божхона тўловлари бўйича қарзни ундириш юзасидан барча чора-тадбирлар кўрилганлиги текширилмаган. Ваҳоланки, **** Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 10-бандига кўра, судлар назарда тутишлари лозимки, давлат солиқ ва божхона хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлиши ва шу сабабли аризага қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундиришга доир чора-тадбирлар кўрилганлигига оид далиллар илова қилиниши керак (Қонун 37-моддасининголтинчи қисми, 45-моддасинингиккинчи қисми). Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўловга қобилиятсизлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” **** йил 1 февралдаги ПҚ-****-сонли қарори 1-бандинингиккинчи хатбошисидасолиқ хизмати органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланган. Шу сабабли, агар давлат солиқ хизмати органининг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризасига солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори илова қилинмаган бўлса, ариза Қонун 46моддасининголтинчи қисмива ИПК ****-моддаси биринчи қисмининг7бандига асосан қайтарилади, ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса — у ИПК ****-моддасининг5-бандигаасосан кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида давлат божхона хизмати органининг аризасига ҳам татбиқэтилади. Бироқ, аризачи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** ариза беришдан олдин юқорида қайд этилган божхона тўловлари бўйича қарздорликни ундириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмаган ҳамда божхона тўловларини ундириш **** суд ижро ҳужжати **** ижро органи томонидан қайтарилмаган. Қолаверса, Қонун 37-моддасининг олтинчи қисмига асосан, давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** ариза бериш учун солиқлар 3 ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлади. Шунингдек, Қонуннинг 45-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Ушбу ҳолатда аризачи бўлган божхона органи қарздорни умумий тартибда **** деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат этишдан аввал қонунчиликка мувофиқ қарздорликни ундиришга доир чоратадбирларни кўриши лозим бўлган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризага давлат ижрочисининг қарори илова қилинмаган бўлса, ариза Қонун 46-моддасининг олтинчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилиши, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса — у ИПК ****-моддасининг 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлган ҳолатда, аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисида ҳамда қарздорни **** деб топиш **** ҳал қилув қарори қабул қилиб, хатоликка йўлқўйган. ИПК ****-моддасининг бешинчи бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати аризачи томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган деб ҳисоблайди. ИПК ****-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ****. Шу сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК ****-моддаси биринчи қисмига кўра, суд **** аризачи зиммасига юклашни, аризачи “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддаси 12-бандига асосан давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни ва давлат божини ундирувсиз қолдиришни, **** сўм почта **** аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдиришни, қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан 4 тўланган **** сўм давлат божи ва **** сўм почта **** аризачидан қарздор фойдасига ундиришни, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб **** ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ **** сўм суд **** ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, ****, ****, ****, ****-моддаларига асосланиб, судловҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Бухоро вилоят божхона бошқармасининг аризаси кўрмасданқолдирилсин. Бухоро вилоят божхона бошқармасидан “************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига кассация шикояти беришда олдиндан тўланган **** сўм давлат божи ва **** сўм почта ****ундирилсин. Бухоро вилоят божхона бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб **** **** сўм суд **** ундирилсин. Ижро **** берилсин. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 18 апрелда берилган ижро ҳужжатларининг ундируви бекор қилинсин. “************” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 5