Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2401/2455 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S diq dib n
Source ID 808ac945-fd55-462b-a08f-3a61ad53b556 Claim ID PDF Hash bcd62eea759a18df... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
Мазкур кодекснинг 221-моддаси Мазкур кодекс 221 code_article
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2401/2455-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 11 ноябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Э.Соибназаров ва Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Х.Сайфуллаев (2025 йил 6 ноябрдаги ишончнома асосида), божхона вакили Ж.Тохиров (2025 йил 3 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “S diq dib n” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган кассация шикоятига асосан Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш хужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “S diq dib n” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2 569 124 162 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 2 539 895 382 сўм молиявий жарима қўлланилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “S diq dib n” масъулияти чекланган жамияти манфаатида кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисми талаби доирасида, ишни улар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. 1 Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида божхона вакили ўз фикрини билдириб, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингандан сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар чет эллик ҳамкорлари билан экспорт ва импорт шартномалари асосида муносабатга киришиб, экспорт мажбуриятлари бўйича товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 444 349 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг (кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. Шунга кўра, аризачи жавобгарга 2 569 124 162 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, 2025 йил 13 мартда талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан 2 569 124 162 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. ИПК 217-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Мазкур кодекснинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб 2 қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-192-сонли қарорининг 1-бандида 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг таклифига розилик берилиб, солиқ қўмитаси ва мажбурий ижро бюросига жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилишини таъминлаш юклатилган. Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Қонуннинг 111-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайдилар. Аризачи жавобгар томонидан экспорт шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгарнинг шахсий кабинетига муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун бюджетга жарима тўланганлиги ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима тўлашни рад этиш тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш юзасидан талабнома юборган. Аниқланишича, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 августдаги ҳал қилув қарорига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи доирасида 25 193 804 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. 3 Шу боисдан аризачининг 10 фоиз миқдорида 29 228 780 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Ушбулар инобатга олинган ҳолда биринчи инстанция суди томонидан жавобгарга нисбатан экспорт шартнома мажбуриятлари бўйича муддати кечикканлиги сабабли 2 539 895 382 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Шу сабабли судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди аризачининг жавобгар томонидан юқорида қайд этилган Қонун талаблари бузилган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаб асосли тўхтамга келган, деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Палатанинг шикоятидаги суд муҳокамаси бўйича хабардор қилинмаганлиги, талабнома ва бошқа хужжатлар юборилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир. Хусусан, ишдаги мавжуд хужжатларга кўра талабнома, ариза нусхаси, шунингдек суд ажримлари жавобгарга белгиланган тартибда юборилган ва хабардор этилган. Жумладан, биринчи инстанция судининг 2024 йил 23 декабрдаги аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга нафақат гибрид почта орқали, балки, унинг электрон почта манзилигига ҳам юборилган. Бундан ташқари, мазкур суд хужжати “S S-хабар” хизмати орқали ҳам юборилган. Бинобарин, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг биринчи бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, Палата томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, 4 шунингдек, кассация инстанциясида иш юритиш тамомланганлигини инобатга олиб, суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини тиклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “S diq dib n” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2401/2455-сонли иш бўйича 2025 йил 17 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижроси тиклансин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи А.Сувонқулов ҳайъат аьзолари Э.Соибназаров Б.Исаков 5