Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10362 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e5f3aa38-9314-4348-be2a-e60d22e4576e Claim ID PDF Hash fa2ae739f7e57ed7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш Судья: ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, *******, даъвогар вакили ********нинг иштирокида даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* сўм асосий қарз, *******сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм асосий қарз, *******сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тан олиб, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБдан кредит қарзи борлигини ва бу бўйича банкдан маълумотнома тақдим қилиб, даъво талабидаги пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган прокурор даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддаси асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******* (Сотувчи) ва ******* (Сотиб олувчи) ўртасида *****-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарори ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 04/28-21-538-сон топшириғига ҳамда “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” АЖнинг 2024 йил 19 июлдаги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги ****** баённомасига асосан, харидор Хонқа тумани, Ёш куч маҳалласи, ****** лотда жойлашган (кўп қаватли уй жой қуриш учун) умумий майдони ****** га бўлган, шунингдек, “Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази” АЖнинг *****даги “Электрононлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги ******-сон баённомасига асосан, харидор Хонқа тумани, Ёш куч маҳалласи, ****** лотда жойлашган (кўп қаватли уй жой қуриш учун) умумий майдони ***** га бўлган ва “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” АЖнинг *****даги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги *******-сон баённомасига асосан, харидор Хонқа тумани, Ёш куч маҳалласи, ****** лотда жойлашган (кўп қаватли уй жой қуриш учун) умумий майдони ****** га бўлган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида бериш ва аукцион ғолиби эса ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномаларда белгиланган мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ер участкалари топширилган. Тарафлар ўртасида ******-бўлимида ер участкасини сотиб олиш баҳоси ******* сўмни ташкил этиши, аукционда иштирок этиш учун олдиндан тўланган ******* сўмни чегирган ҳолда, қолган ******* сўмни харидор ўн икки ой давомида ҳар ойда ******* сўмдан тўлаб бориш мажбурияти белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 июлда тузилган 79-сонли шартноманинг 3-бўлимида ер участкасини сотиб олиш баҳоси ******* сўмни ташкил этиши, аукционда иштирок этиш учун олдиндан тўланган ******* сўмни чегирган ҳолда, қолган ******* сўмни харидор ўн икки ой давомида ҳар ойда ******* сўмдан тўлаб бориш мажбурияти белгиланган. Шу билан бирга, тарафлар ўртасида ***** шартноманинг 3-бўлимида ер участкасини сотиб олиш баҳоси ******* сўмни ташкил этиши, аукционда иштирок этиш учун олдиндан тўланган ******** сўмни чегирган ҳолда, қолган ***** сўмни харидор ўн икки ой давомида ҳар ойда ******* сўмдан тўлаб бориш мажбурияти белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йил 23 июлда тузилган ****-сонли шартнома бўйича 2025 йил 19 июлгача тўланиши лозим бўлган жами ******* сўм тўловлар, 2024 йил 23 июлда тузилган *****-сонли шартнома бўйича 2025 йил 19 июлгача тўланиши лозим бўлган жами ******* сўм тўловлар ва 2024 йил 23 июлда тузилган ****-сонли шартнома бўйича 2025 йил 19 июлгача тўланиши лозим бўлган жами ******* сўм тўловлар амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами ******* сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 18 июлда юборган ****** августда юборган *****-сонли ва 2025 йил 22 августда юборган ******-сонли огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартномаларнинг 6.3-бандига асосан жами *******сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддаларига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартномаларнинг 6.3-бандида, мазкур шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ харидор сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган тақдирда харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин “Ер участкаси” учун тўланиши лозим бўлган қийматнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини ва жавобгарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ****** сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******* сўм асосий қарз, ******* сўм пеня ва олдиндан тўланган ******* сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179 ҳамда 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ******* сўм асосий қарз, ******* сўм пеня ва олдиндан тўланган ******* сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *******дан Республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******