Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/8049 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDG Z Ответчик / Подсудимый
Source ID f394d5b7-aa21-4963-873d-6c46fd9f73f2 Claim ID PDF Hash c1590c5aa030547c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8049-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 30 октябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Шеробод туман прокурори ёрдамчиси ***, даъвогар вакили *** (26.03.2025 йилдаги 37-01-05/943-сонли ишончнома ва паспорт асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар ва учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз, даъвогар “HUDUDG Z ’ INO ” акциядорлик жамиятининг жавобгар ***ҳисобидан 116 598 600 сўм етказиб берилган табиий газ қарздорлигини “HUDUDG Z ’ INO ” акциядорлик жамияти учун Шеробод туман ғазначилик бўлимида очилган 4014108607222233450946352-сонли ҳисоб рақамига ҳамда 5 505 267 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини (Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769)га ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Даъвогар “HUDUDG Z ’ INO ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 116 598 600 сўм етказиб берилган табиий газ қарздорлигини “HUDUDG Z ’ INO ” акциядорлик жамияти учун Шеробод туман ғазначилик бўлимида очилган 4014108607222233450946352-сонли ҳисоб рақамига ҳамда 5 505 267 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини (Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769)га ундиришни сўраган. Суднинг 03.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни 30.10.2025 йилдаги 250-сонли ва 10.11.2025 йилдаги 268-сонли тўлов ҳужжатларига асосан жами 116 598 600 сўм қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини, бироқ пеня суммаси тўланмаганлигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, бу ҳақдаги 10.11.2025 йилдаги 37-05/497сонли маълумотномасини тақдим этиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб, прокурор ёрдамчисининг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган бошқа ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 11 февраль куни 1931310007-сонли “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш (лимитни ўзгартириш бўйича)” шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга газ тармоқлари орқали келишилган буюртманомага асосан табиий газни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газни қабул қилиб олиш ва унинг тўловларини белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга табиий газни етказиб бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газнинг ҳақини шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 14 октябрь куни йўлланган 37-05/436-сонли қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 10.11.2025 йилдаги 37-05/497-сонли маълумотномада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан сўнг, яъни 30.10.2025 йилдаги 250-сонли ва 10.11.2025 йилдаги 268сонли тўлов ҳужжатларига асосан жами 116 598 600 сўм қарздорлик суммаси тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги баён қилинган. Юқоридаги асосларга кўра, суд даъво аризасининг 116 598 600 сўм асосий қарзни ундириш талаби бўйича даъвогар судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда асосий қарзи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 5 505 267 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи (табиий газни етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланганидан стратегик ташкилотлар бундан мустасно) муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши келишилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 2025 йил сентябрь ойида кечиктирилган 14 кун учун 1 306 651 сўм ва 2025 йил октябрь ойида кечиктирилган 20 кун учун 4 198 616 сўм, жами 5 505 267 сўм пеня ундириш сўралган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 5 505 267 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Суд, даъво талабини муҳокама этиб, даъвогарнинг 5 505 267 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини белгилашда жавобгар ва даъвогар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи қисмига кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими томонидан судга тақдим этилган 11.11.2025 йилдаги 01-22-223/31-03-33-02/64сонли алорқа хатида, тарафлар ўртасида тузилган 11.02.2025 йилдаги 1931310007-сонли шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 11.02.2025 йилдаги 1931310007-сонли шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги, бу билан жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммаси бюджет маблағлари билан эмас, балки жавобгарнинг бошқа ўз маблағлари ҳисобдан тўланишини инобатга олиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва бешинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,333,326,327,437-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***ҳисобидан даъвогар “HUDUDG Z ’ INO ” акциядорлик жамияти фойдасига 1 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати (Х/Р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769га) ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси бюджетига 2 442 077,34 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров